АсосийЖамият

Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

'Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади'ning rasmi

Дунёнинг энг гўзал музейларидан бири дея таърифланган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Шайха Носир Ал Новайс бошчилигидаги делегация экспозициялар ва Қуръони Карим зали билан танишиб, Президент Шавкат Мирзиёев ғояси билан барпо этилган маърифий маданий масканнинг мазмун-мундарижа ва бадиий ечимларини юқори баҳоладилар.

Ташриф давомида музейнинг Исломдан аввалги давр экспозициясида Қўйқирилган қалъа макети делегация аъзоларида чуқур таассурот уйғотди. II–VI асрларга мансуб ушбу ёдгорлик ўз даврида нафақат аҳоли манзилгоҳи, балки обсерватория вазифасини ҳам бажаргани билан аҳамиятлидир.

Далварзинтепадан топилган шахмат доналари эса экспозициянинг энг эътиборга молик намуналаридан бири сифатида баҳоланди. Мазкур топилмалар дунёдаги энг қадимги шахмат намуналаридан бири бўлиб, Ҳиндистонда аниқланган шунга ўхшаш топилмалардан қарийб тўрт аср олдин яратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади. 

Биринчи Ренессанс даври экспозициясида меҳмонлар эътиборини Пайғамбаримиз томонидан ўша давр дунё ҳукмдорларига йўлланган мактублар тортди. Экспозицияда ушбу мактубларнинг беш нусхаси намойиш этилган бўлиб, уларда акс этган дипломатик ёндашув ва мазмуний теранлик алоҳида қизиқиш билан қарши олинди.

Экспозиция билан танишув жараёнида, хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ томонидан ҳурматли меҳмонга Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг араб ҳукмдорларидан бири — Мунзир ибн Савига йўллаган мактуби нусхаси эсдалик совға сифатида топширилди.

Марказнинг юраги ҳисобланган Қуръони Карим залида делегация мусулмон оламининг бебаҳо дурдонаси – VII асрда кўчирилган Усмон мусҳафи билан яқиндан танишди. Ушбу ноёб Қуръон нусхаси 1989 йилдан 2025 йилгача Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Мўйи муборак мадрасасида бўлган. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мазкур ноёб мусҳаф 2025 йил 13 ноябрь куни Ислом цивилизацияси марказининг Қуръони карим залига олиб келинган. Меҳмонлар ушбу муқаддас ёдгорликни билан бирга замонавий мэппинг-шоуни ҳам томоша қилишди.

Ушбу мажмуанинг ҳар бир жиҳати давлат раҳбарининг ташаббуси ва бевосита эътибори асосида амалга оширилгани алоҳида эътироф этилди.

Шайха Носир Ал Новайс, Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби: 

– Аввало, Ўзбекистонга расмий ташриф буюришдан жуда мамнунман. Бу менинг Бош котиб сифатида лавозимни эгаллаганимдан бери илк расмий ташрифим ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриш имконияти учун жуда  хурсандман. Биламанки, бу марказ яқинда очилган ва мен сизларни бешта турли цивилизация ҳақида гўзал ҳикоя тақдим этганингиз билан табриклайман.

Бу келажак авлодни турли цивилизациялар билан таништиришда ажойиб усул ва ҳикояларнинг замонавий технологиялар, шу жумладан иммерсив санъат орқали тақдим этилгани жуда таъсирли. Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман.

Яна бир бор табриклайман, менимча бу Марказ Ўзбекистон ва Тошкент учун катта аҳамиятга эга рамзий жой бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, бу Марказ туризмни ҳам ривожлантиришга, айниқса маданият ва мерос ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлган сайёҳларни жалб қилишга хизмат қилади.

Аввало, мен уни Ислом цивилизацияси маркази маданий музейини яратиши билан табриклайман. Бу Ўзбекистондаги тарихий, анъанавий ва маданий диққатга сазовор жойларга ажойиб қўшимча бўлди.

Туризмда ривожланиш учун мустаҳкам асос зарур ва бунга эътибор қаратилгани ҳурматга лойиқдир.

Иккинчидан, 90 дан ортиқ давлатлар учун визаларни осонлаштириш — миллий иқтисодиётда туризмнинг аҳамиятини кўрсатувчи яна бир муҳим кўрсаткичдир. 

Делегация аъзолари Фахрий меҳмонлар китобига ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдирдилар. Жумладан, улар шундай деб қайд этдилар: “Мен Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини ана шундай ажойиб музей бунёд этилгани билан самимий табриклайман. Бу маскан асрлар давомида яшаб қолади ва келажак авлодларни ватанингиз тарихи, аждодлар яратган цивилизациялар билан таништирувчи муҳим маскан бўлиб хизмат қилади”. Шунингдек, делегация Марказнинг илмий, маънавий ва маданий аҳамиятини юксак баҳолади.

Ташриф якунида Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов мартабали меҳмонга 1510 йилда Ҳиротда кўчирилган Ҳусайн Бойқаро девонининг факсимиль нусхасини марказ номидан совға қилди. Китобдан буюк темурий ҳукмдор Ҳусайн Бойқаронинг туркий тилдаги ғазаллари, шунингдек, Камолиддин Беҳзод томонидан ишланган 4 та нодир миниатюра ўрин олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:57

    Долларнинг курси янгиланди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди

    1 апрелдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат тиббиёт муассасалари учун вақтинчалик тартиб жорий этилди.

    'Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:58

    Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Халқ билан бирга: Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир оила аъзоларига етказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:42

    Халқ билан бирга: Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир оила аъзоларига етказилади

    ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури тақдимоти бўлиб ўтди.

    'Россияда вақтинча сақлаш марказларида 100 дан ортиқ ўзбекистонлик сақланаётгани маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:09

    Россияда вақтинча сақлаш марказларида 100 дан ортиқ ўзбекистонлик сақланаётгани маълум қилинди

    Россияда ҳозирда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони қарийб 1,3 миллионни ташкил этади.

    'Тошкентда маст ҳайдовчи ППХ ходимига мушт урди — қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:41

    Тошкентда маст ҳайдовчи ППХ ходимига мушт урди — қўлга олинди

    Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 30 март куни Яшнобод туманида Malibu ва Leapmotor автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.