АсосийЖАМИЯТ

Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи

Бишкек санкция сиёсати масалаларида мувозанатли ва холис ёндашув тарафдори бўлиб, чеклов чоралари учинчи давлатлар ҳамда ҳалол бизнес субъектларига асоссиз равишда таъсир қилмаслиги лозим.

'Қирғизистон санкция хавфи туфайли 50 та компанияни тугатмоқчи'ning rasmi

Қирғизистон ҳукумати халқаро санкцияларни айланиб ўтишда иштирок этган бўлиши мумкин деб ҳисобланаётган 50 та юридик шахс фаолиятини тугатиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президентининг санкция сиёсати масалалари бўйича махсус вакили, Иқтисодиёт ва тижорат вазири Бақит Сиддиқов маълум қилди.

Унинг айтишича, 2023 йилдан буён Қирғизистон АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия билан санкция режимларига риоя қилиш ҳамда халқаро чекловларни четлаб ўтиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича доимий мулоқот олиб бормоқда.

“Ғарб давлатлари ҳамкорларининг мурожаатига кўра, ҳозирда юқори санкция хавфига эга операцияларга алоқадор бўлиши мумкин деб баҳоланаётган 50 та юридик шахсни тугатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда”, деди Сиддиқов.

Вазирнинг таъкидлашича, Қирғизистон ўзининг молия ва иқтисодиёт соҳасидаги шаффофлик сиёсатига содиқ қолмоқда. Шу билан бирга, мамлакат ҳудуди, молиявий инфратузилмаси ва иқтисодиётнинг айрим тармоқларидан санкцияларни айланиб ўтиш ёки ноқонуний фаолият юритиш мақсадида фойдаланилишига қарши қатъий чоралар кўрилмоқда.

Сиддиқов виртуал активлар ва криптоактивлар бозорига алоҳида эътибор қаратилаётганини ҳам қайд этди. Унинг сўзларига кўра, рақамли молиявий технологиялар иқтисодиёт учун янги имкониятлар яратаётган бўлса-да, пул ювиш, ноқонуний фаолиятни молиялаштириш ва санкция чекловларини четлаб ўтиш билан боғлиқ хавфларни ҳам юзага келтирмоқда.

Шу муносабат билан мамлакатда Қирғизистон Президенти ҳузурида Виртуал активлар ва блокчейн технологиялари бўйича миллий агентлик ташкил этилган. Вазир мамлакат халқаро ҳамкорлар, молиявий институтлар ва тартибга солувчи органлар билан ҳамкорликни давом эттиришини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Бишкек санкция сиёсати масалаларида мувозанатли ва холис ёндашув тарафдори бўлиб, чеклов чоралари учинчи давлатлар ҳамда ҳалол бизнес субъектларига асоссиз равишда таъсир қилмаслиги лозим.

Маълумот учун, сўнгги йилларда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишда гумон қилинган қатор хорижий компаниялар ҳам халқаро чекловларга дуч келмоқда. Хусусан, Европа Иттифоқининг 20-санкциялар пакети доирасида Бишкекда рўйхатдан ўтган “TengriCoin” криптоплатформаси, “Керемет Банк” ва “Капитал Банк”га нисбатан чекловлар жорий этилган.

Бундан ташқари, Қирғизистонга сонли дастурли бошқарувга эга металл кесиш станоклари ҳамда юқори технологияли коммуникация ускуналарини етказиб бериш тақиқланган.

2024–2025 йиллар давомида АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва Канаданинг турли санкциялари остига Қирғизистоннинг бир қатор тижорат тузилмалари ҳам тушган. Улар орасида “Марказий Осиё Капитал Банки”, “Толубай” банки, “Евроосиё жамғарма банки”, “A7” тўлов платформаси, “Grinex” ва “Meer” криптобиржалари бор.

Қирғизистон расмийлари маҳаллий молия муассасаларига нисбатан қўлланилган санкцияларни бир неча бор асоссиз деб атаган. Мамлакат Президенти Садир Жапаров ҳам БМТ минбаридан туриб Ғарб давлатларини Қирғизистонга нисбатан иқтисодий чекловлар қўллаётгани учун танқид қилган. Унинг фикрича, бундай чоралар давлатнинг ички ишларига аралашиш бўлиб, миллий иқтисодиёт ривожига салбий таъсир кўрсатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ярим асрлик армон тугади: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига қандай етиб борди?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:03

    Ярим асрлик армон тугади: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига қандай етиб борди?

    Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олиб, мамлакат спорт тарихида янги саҳифа очди.

    'Ўзбекистонда наркожиноятлар учун жазо кучайтирилади, вояга етмаганларга машина беришга қарши чоралар кўрилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:34

    Ўзбекистонда наркожиноятлар учун жазо кучайтирилади, вояга етмаганларга машина беришга қарши чоралар кўрилади

    Президент мазкур қонун наркожиноятчиликка қарши курашишни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлаб, уни имзолади.

    'Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:12

    Таиландда Бангкокдаги қонли теракт учун икки уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Нашр маълумотига кўра, Адем Қарадоғ ва Юсуф Мирали тергов ва суд жараёнлари давомида ўзларига нисбатан қўйилган айбловларни рад этиб келган.

    'Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:07

    Ўзбекистонда айрим тоифадаги ходимларга иш ташлаш тақиқланади

    Фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар даврида, шунингдек, уруш ҳолати жорий этилганда ёки умумий сафарбарлик эълон қилинган вақтда иш ташлашларга йўл қўйилмайди.

    'Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:02

    Берен Саат ва Кенан Доғулу наркотиклар иши бўйича текширилмоқдами?

    Туркия оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда актриса Берен Саат ҳамда унинг турмуш ўртоғи, хонанда Кенан Доғулу ҳақида тарқалаётган хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    'Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:48

    Ўзбекистонда онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади

    Энг кўп учрайдиган саратон турларини эрта аниқлаш дастурлари ишлаб чиқилиб, тезкор ташхислаш марказлари ташкил этилади.