2 апрель куни Тошкентда Malibu ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисасини содир этганидан сўнг, воқеа жойига етиб келган ЙПХ инспекторларига ҳужум қилгани хабар қилинган эди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат иштирокчилари Сирдарё вилояти ИИБ раҳбар ходими ва унинг яқин қариндоши бўлган.
ИИВ раҳбарияти мазкур воқеани хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш сифатида баҳолаб, кескин танқид қилди.
Шу муносабат билан подполковник Шерзод Пардаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.






