АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда нарколаборатория ташкил этганларга нисбатан жазо кучайтирилди

11 июнь куни имзоланган қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

'Ўзбекистонда нарколаборатория ташкил этганларга нисбатан жазо кучайтирилди'ning rasmi

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди. Энди ноқонуний нарколаборатория ташкил этган шахслар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

11 июнь куни имзоланган қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш алоҳида жиноят сифатида белгиланди.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихона ташкил этиш ва сақлаш 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонунга мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига ҳомийлик қилиш учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди. Бундай қилмишни содир этган шахслар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш учун ҳам жазо чоралари кучайтирилди.

Маълум қилинишича, мазкур ўзгартишлар аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик таҳдидидан ҳимоя қилиш, шунингдек, наркотик жиноятларнинг замонавий шаклларига қарши самарали курашиш мақсадида қабул қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:46

    Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди

    Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ёнғин соат 16:35 да қуршаб олинган.

    'Толибон Ҳиротда ҳижоб баҳонасида аёлларни ҳибсга олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:37

    'Доллар курси яна 12 минг сўмдан тушди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:15

    Доллар курси яна 12 минг сўмдан тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 66,9 трлн сўмдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:54

    Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 66,9 трлн сўмдан ошди

    Мутахассислар қайд этишича, мамлакатда ички ва ташқи логистика, йўловчи ҳамда юк ташиш хизматларига бўлган талабнинг ўсиши транспорт соҳаси ривожланишида муҳим омил бўлиб қолмоқда.

    'Ариана Гранде Оқ уйга ўз қўшиқларидан фойдаланишни тақиқлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:19

    Ариана Гранде Оқ уйга ўз қўшиқларидан фойдаланишни тақиқлади

    Маълум қилинишича, Оқ уйнинг TikTok саҳифасида миграция сиёсатига бағишланган видеоролик эълон қилинган.

    'Тошкентда 34 килограммдан ортиқ наркотик модда олиб келаётган шахслар ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:25

    Тошкентда 34 килограммдан ортиқ наркотик модда олиб келаётган шахслар ушланди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.