Бола соғлиғи ва ривожланиши унинг ҳаракатига боғлиқ. Лекин онанинг ҳар доим ҳам бунга вақти ва кучи бўлавермайди, қолаверса бола она қўлида юришни ўрганишга интилмайди. Ана шундай пайтда юришга ўргатувчи аравачалар єўл келади.
Ижобий томонлари
1. Кўпинча ёш она болага қараш, уй ишлари ва оиланинг бошқа аъзоларига эътибор кўрсатаман деб чарчаб єолади. Бу эса стресс ҳолатига тушиб қолишга ва лактациянинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Болалар аравачалари эса қўлларингизни бўшатиб, болани кузатган ва у билан гаплашиб турган ҳолда бошқа ишларингизни қила олишингизга имкон яратади.
2. Бундай аравачалар болаларга завқ бағишлайди.
3. Аравачада бола ҳар ҳил ҳаракатларни амалга ошира олади: туради, қимирлайди, ён-атрофга қарайди ва юришга ҳаракат єилади.
4. Бола интелекти ривожланади. Кичкинтой энди вертикал ҳолатда туриб, авваллари кўролмаган нарсаларини энди бемалол томоша єила олади. Бу жараён кўпроє маълумот олишига кўмаклашади.
5. Фаол ҳаракатлар ва ижобий ҳис-туйғулар бутун бола танасига яxши таъсир кўрсатади.
Салбий томонлари
7. Аравачада узоқ вақт ўтказиш, ҳали суяги қотмаган бола оёқларига зарар келтириб уларнинг деформациясига олиб келади, умуртқа поғонасида эса қийшайиш ҳолатлари кузатилади.
8. Аравача уй жихозлари ва эшиклар орасида тиқилиб қолиши мумкин, шунда бола асабийлашади ва сизни кўмакка чақира бошлайди.
9. Болакайни аравачага таxминан 6 ойликдан кейин, фақатгина ўзи мустақил ўтиришни бошлаганида ўтқазинг. Боланинг қовуқ қисмида яралар ва қизаришлар, раxит аломати, оёқ тонуси юқори ёки паст бўлса, тоби бўлмаса ёки кайфияти йўқ бўлса, асло аравачага ўтқаза кўрманг. Шунингдек, аравачага ўтқазишдан олдин, товонини тўғри қўйиши учун, албатта, оёқ кийим кийдиринг. Аввал 3 дақиқадан бошланг ва бора-бора вақтни кўпайтириб боринг, максимал вақт 40 дақиқа. Бир кунда 2 марта 40 дақиқадан ўтириши кифоя.