АсосийСиёсат

Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи қандай якунланди?

Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” шаклидаги саммитида иштирок этди.

'Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи қандай якунланди?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

Давлатимиз раҳбари Вашингтон шаҳридаги Оқ уйда Президент Доналд Трамп билан самарали музокаралар ўтказди ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида иштирок этди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, “С5+1” форматида Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Давлатимиз раҳбари сенатор Стив Дейнс, конгрессменлар Керол Миллер, Билл Хайзенга ва Сидни Камлагер-Дав билан ҳам учрашди.

Ўзбекистон Президенти АҚШ савдо вазири Ховард Латник, Эксимбанк президенти ва раиси Жон Ёванович, Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек ҳамда “Генерал Motors International” компаниясининг глобал ижрочи директори Шилпан Аминни қабул қилди.

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШ ишбилармонлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.Учрашув ҳамда музокаралар якунида қатор икки ва кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилинди. Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янада мустаҳкамланади'ning rasmi

    Сиёсат 06.12.2025 17:17

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янада мустаҳкамланади

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан икки томонлама ҳамкорликнинг кенгайиши ва янги лойиҳаларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

    'Лондонда “Ўғирланмаган келин” қаҳрамонларига ҳайкал қўйилди'ning rasmi

    Сиёсат 05.12.2025 13:53

    Лондонда “Ўғирланмаган келин” қаҳрамонларига ҳайкал қўйилди

    Болливуднинг классик фильми “Ўғирланмаган келин” 30 йиллиги муносабати билан Лондон марказида Раж ва Симран образларига бағишланган бронза ҳайкал очилди.

    '2026 йилдан Ўзбекистонда 65 мегаваттли кичик ва микро ГЭСлар барпо этилади'ning rasmi

    Сиёсат 05.12.2025 13:45

    2026 йилдан Ўзбекистонда 65 мегаваттли кичик ва микро ГЭСлар барпо этилади

    Ушбу лойиҳалар ҳисобига 80 мингта хонадонда электр таъминоти тубдан яхшиланади.

    'Президент: “Энергетика тизимида ишончли таъминот ва яшил манбаларга ўтиш — асосий вазифамиз”'ning rasmi

    Сиёсат 05.12.2025 12:48

    Президент: “Энергетика тизимида ишончли таъминот ва яшил манбаларга ўтиш — асосий вазифамиз”

    Ўзбекистонда энергетика соҳасига жалб этилган инвестициялар ва ишга туширилган янги қувватлар ҳисобига электр ишлаб чиқариш сезиларли ошди.

    'Келгуси йилда пахта етиштириш ҳажми оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 03.12.2025 23:12

    Келгуси йилда пахта етиштириш ҳажми оширилади

    Президент кимё саноати бўйича тақдимотда келаси йилда 4,5 миллион тонна пахта етиштириш мақсад қилингани ҳамда бунинг учун ўғит таъминотини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

    'Жамшид Қўчқоров бюджет тақчиллиги бўйича гапирди'ning rasmi

    Сиёсат 03.12.2025 13:34

    Жамшид Қўчқоров бюджет тақчиллиги бўйича гапирди

    Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири бюджет тақчиллиги ҳақида фикр билдирди.