1

Камчилигингизни биласизми? Эркаклар наздида аёлларнинг 20 та салбий хусусияти

СУҒДИЁНА 16.01.2017, 11:43
Теглар: Аёл, Эркак, SUGDIYONA
Камчилигингизни биласизми? Эркаклар наздида аёлларнинг 20 та салбий хусусияти

Биз аёллар ўз хатоларимизни тан олишни ёмон кўрамиз. Шунинг учун эркакларимизга мурожаат этишга жазм этдик. «Аёллардаги қайси хусусият сизга ёқмайди?» деган саволга баъзилари жавоб қайтаришдан бош тортишди. Баъзи эркаклар уялишди ҳам. Яна бошқалари очиқчасига «қўрқишини»  тан олишди. Нима бўлганда ҳам саволларга жавоб олишга муваффақ бўлдик. Зеро, аёлларимиз ўз камчиликларини ўқиб, улардан тўғри хулоса чиқаришади, деган умиддамиз…

Лутфулла Турсунов, психолог:

— Аёл кишини сўзини ўтказмоқчи бўлиши, айтганини қилдиришга интилиши ёқмайди. Бундай холатда ҳар қандай эркак ёмон холатга тушиб қолиши тайин. Аёлимнинг ҳам шу хусусиятини ёқтирмайман. Лекин эркак кишида кўпроқ тескарисини қилиш ҳолати учрайди.

Фарҳод Бобожонов, журналист:

— Баъзи аёлларнинг алдоқчилиги, тайинсизлиги, иккиюзламачилиги энг катта нуқсонидир. Бундай қусурларни иш жараёнида баъзи бир аёлларда учратганман. Биргина ёлғон сўз кишининг ишончини йўқотиши мумкин.

Жўрабек Ҳамроев, режиссёр:

— Бепарволиги. Масалан, иш юзасидан сафарга тез-тез бориб тураман. Шунда узоқ сафардан чарчаб қайтиб, хотинимдан бош оғриғи учун дори сўрасам, ярим соат ёки бир соат деганда олиб келади. Аёлимнинг бундай бепарволигидан жаҳлим чиқади. Ахир мен оилам учун юрибман-ку! Эркакда ҳам қалб бор.

Матёқуб Матчонов, актёр:

— Бесабрлиги. Ҳозирги аёлларимизда шукур қилиш хисси камайиб кетаяпти. Олдинги аёлларимиз ҳамма нарсага сабрли бўлишган. Ҳозиргилар эса сал нарсага бесабр. Бу аёллармизда авж олаётган ёмон унсур.

Аваз Қодиров, сайёхлар билан ишлайдиган мутахассис:

— Аёл кишининг ҳаддан ташқари ўзига бино қўйиб, манманлик қилишини ёқтирмайман. Айнан ана шундай ҳолатлар ҳам оилаларнинг бузилиб кетишига сабабчи бўляпти. Ўша ман-манлик ортида эркакни ҳурмат қилишни унутиб қўйган аёлларни назарда тутаяпман. Яна эркаклар билан ўзини тенг тутадиган аёлларни хуш кўрмайман.

Шоҳид Шоабсаров, олий тоифали шифокор:

— Аёлларнинг қўполлиги, бетгачопарлиги, эрини беҳурмат қилиши, очиқ-сочиқ кийиниши аёлнинг ҳуснини бузади. Масалан, ўзимнинг аёлимни ҳам бетгачопарлигини ёқтирмайман. У ҳам шифокор бўлгани учун касб доирасида тез-тез тортишамиз. Шунда унинг бетгачопарлигидан дилим ранжийди. Тўғри, биз касбимиз туфайли тортишамиз. Аммо барибир аёл ўз ўрнини билиши керак.

Исмоил Мингдиёзов, фермер:

— Рафикам кўп гапирса ёмон кўраман. Баъзида ҳайрон қоламан, аёллар эркакларга гапиравериб, бирон нарсани тушунтириши мумкин деб ўйлашса керак-да. Аёлим гапиришни бошлаши билан “кам гапир” дейман. Аёл киши ҳар доим ўзига қараб юриши керак. Ўзига беэътибор аёлни ҳурмат қилмайман. Аёлимга ҳам доим шу хусусида танбеҳ бераман. Ҳеч бўлмаса, қошингга ўсма қўйиб ол, дейман.

Даврон Эрматов, шофёр:

— Телефон орқали тез-тез безовта қилиши. Доим битта саволни беради: “Қаердасиз?” Йулдаман, каерда яна буламан деб бакираман хам баъзан. Шу саволни кун давомида йигирма марталаб эшитаман.

Камол Пўлатов, ҳисобчи:

— Агарда тановвул қилаётган овкат ичидан мабодо соч толаси чиқиб қолса борми, ўша таомни емайман. Аёлларнинг айнан ана шунга эътиборсизлигидан кўнглим тўлмайди. Ҳаттоки хотинимни хам рўмол ўрамасдан овқат тайёрлагани учун койиб бераман. Шу нарса билан йигирма йилдан бери курашяпман. Хотиним эса доим инжиқсиз-да, деб мендан хафа бўлади.

Ботир Сатторов, тадбиркор:

— Биронта аёл йўлимни кесиб ўтса, ўша куни ишим юришмайди. Буни шунчаки ирим дейишингиз мумкин. Хотинимга ҳам минг марта олдимни кесиб ўтма деб тайинлайман. Баъзида ёдидан кўтарилиб  шундай қилса, жаҳлимни зўрға босаман.

Бегзод Ботиржонов, тадбиркор:

— Эркакка тиржайиб қараб турган аёлни хушламайман. Бу аёлдаги энг ёмон хислат. Нега, кулмаслиги керак, дейишингиз мумкин. Аммо кулишнинг ҳам турлари бор.

Эркин Рўзметов, архитектор:

— Шахсан ўзимнинг хотинимни пул йўқ пайтида бозорга бориши, онасини тез соғиниб, уйига кетиб колиши ёқмайди. Бозор масаласини энди майли, қарз-қурз олиб тўғирлармиш, аммо онасининг уйи яқин булса бир нарса демасдим, минг километр узоқликда-я. Унақамас-да энди!

Йўлдош Оташев, қурилиш ишлари бўйича мутахассис:

— Менга тўйларда ёшларнинг орасига кириб, жилпанглаб ўйнайдиган аёллар ёқмайди. Тўй деганда ҳар хил маст-аласт бўлади. Шунингдек, бор овозини чиқариб ваҳолаб куладиганлари асабимга ўйнайди. Аёл унга зеб берувчи одобини йукотмасин.

Жасур Жуманиёзов, хусусий тадбиркор:

— “Бозорчи”, “разборщик” деб таърифланадиган, ҳар бир масалани жанжал билан ҳал қилишга одат килган, бақироқ аёллар ёқмайди. Энг ачинарлиси, улар бу таъриф билан гурурланишади. Аёл назокатини ҳар доим сақлаши керак, шу жиҳати билан эркаклардан фарқланиши лозим. Қайнота ва қайнонасига тузук хизмат қилмай, икки куннинг бирида аразлаб, онасиникига кетадиган аёлларни ҳам хушламайман.

Нуриддин Сапарбоев, ширкат раҳбари:

— Аёлдаги енгилтакликни ҳазм қилолмайман. Хотинимнинг овқати бемаза чиқса ҳам чидайман. Ҳаттоки ёқмаганлигини айтмайман ҳам. Негаки, у ҳам менинг ҳамма қусурларимга чидайди-да. Кийимни дазмоллай олмаслиги ёки озодаликка бепарволиги буларниг ҳаммаси оиладаги арзимаган камчиликлар. Ёшлигимда учрашувда хотинимни кутишни ёмон кўрганман. Ҳозир ҳам хотинимнинг куттиришини ёмон кўраман. Мен чақиришим билан лаббай дейиши шарт.

Фарҳод Адилов, уста:

— Ёшига номуносиб либос кийишини ёқтирмайман. Доим ўзимнинг хотинимга ҳам шу ҳақда таъкидлайман. Шулар ҳозир мода дейишига қарамай, айрим либосларни кийишига қаршилик қиламан. Биринчи навбаттда калта либос кийишини ёмон кўраман. Баъзилар кийим борасида меъёрдан чиқиб кетади. Жудаям очиқ-сочиқ кийинишади. Аёл ўзини кийим орқали кўз-кўз қилиши шарт эмас.

Зафар Турсунов, юрист:

— Аёлларни ёмонлаб бўлмайди. Хотинимга севиб уйланганман. Унинг бирдан-бир хусусияти хуррак отишинини ёмон кўраман. Кечаси хуррак отиб ухлатмайди. Чидолмай бошқа хонага ўтиб ухлашимга тўғри келади баъзан. Қолганларига чидаса бўлади.

Нилуфар Юнусова тайёрлади.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1