АсосийСиёсат

Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевни ЮНЕСКО Бош конференциясининг очилиши билан табриклади

У ушбу табрикни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.

'Қирғизистон президенти Шавкат   Мирзиёевни ЮНЕСКО Бош конференциясининг очилиши билан табриклади'ning rasmi

“Қирғизистон халқи номидан ва шахсан ўз номидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ҳамда бутун ўзбекистонликларни ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиши билан самимий табриклайман, дейилади”, — Қирғизистон раҳбарининг табригида.

Унинг таъкидлашича, бу тарихий воқеа — Марказий Осиё минтақаси учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки конференция ЮНЕСКО қароргоҳи Париждан ташқарида ўтказилаётганига 40 йилдан ошган.

Бу эса Ўзбекистоннинг халқаро нуфузининг ортиб бораётганидан ва минтақанинг маданий ҳамкорлик марказига айланаётганидан далолат беради.

“Қадимий Самарқандда, илм-фан ва маърифат бешигида бундай йирик форум ўтказилиши рамзий аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистоннинг тинчлик, ўзаро англашув ва яратувчанлик ғояларини илгари сурувчи кўприк сифатидаги ўрнини яна бир бор тасдиқлайди,” — дейилади табрикда.

Шунингдек, у конференция давомида илгари суриладиган ташаббуслар таълим, фан ва маданият соҳаларида янги ҳамкорлик уфқларини очишига ишонч билдирди ҳамда Ўзбекистон халқига муваффақиятли иш, самарали натижалар ва янги ютуқлар тилади.

    Бошқа янгиликлар