АсосийЖамият

“Насаф” мухлислари ўйиндан сўнг ЙТҲга учрагани тасдиқланди

Ушбу мудҳиш ҳосида сабабли 4 киши жароҳатланиб, бир нафар фуқаро ҳалок бўлган.

'“Насаф” мухлислари ўйиндан сўнг ЙТҲга учрагани тасдиқланди'ning rasmi

Воқеа кеча, 30 октябрь куни Қашқадарёнинг “Насаф” футбол клуби мухлислари Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан ўйиндан сўнг Қашқадарёга қайтаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Насаф” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувида жамоасини стадиондан қўллаб-қувватлаш учун борган бир гуруҳ мухлислар Наманган-Қарши йўналишида ортга қайтиш чоғида Тахтақорача довонида йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган мухлислардан бири Маҳмуд Муҳаммадиев ҳаётдан кўз юмган. Қолган тўрт нафар мухлис турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

“Насаф” футбол клуби жамоамизнинг фидойи мухлиси Маҳмуд Муҳаммадиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қайнонасининг гўштидан манти тайёрлаган келин тўқима'ning rasmi

    Жамият 31.10.2025 19:25

    'Андижондаги мактабда спирт ичган фуқаро вафот этди'ning rasmi

    Жамият 31.10.2025 18:51

    Андижондаги мактабда спирт ичган фуқаро вафот этди

    Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

    '5 ойда 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима баллари қўлланилди'ning rasmi

    Жамият 31.10.2025 17:12

    5 ойда 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима баллари қўлланилди

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жарима баллари тизими бўйича статистикани  маълум қилди.

    'Тошкентда кучли шамол кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 31.10.2025 16:23

    Тошкентда кучли шамол кутилмоқда

    ФВБ фуқароларга хавфсизлик чораларига риоя этишни эслатди.

    'Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директорини “Дўстлик” ордени берилгани билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 31.10.2025 15:18

    Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директорини “Дўстлик” ордени берилгани билан табриклади

    Кеча, 30 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори билан учрашув ўтказган эди.

    'Мирзачўлдаги боғчада 1 ёшли бола бассейнга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият 31.10.2025 12:34