1

​Лаб бўёғи хариди борасидаги шингил маслаҳатлар

СУҒДИЁНА 30.01.2017, 12:27
​Лаб бўёғи хариди борасидаги шингил маслаҳатлар

Аёллар умри давомида 5 килограммгача лаб бўёғини еб юборишларини мутаxассислар аллақачон исботлаганлар. Бироқ шунга қарамай хонимлар ушбу воситасиз пардозларини якунлаган ҳисобламайдилар. Демак, лаб бўёғи танлаймиз!

1. Сифатли лаб бўёғи қуйидаги xусусиятларга эга: лабни яxши намлантиради, тортиштирмайди, қуритиб юбормайди, қуёш нурлари таъсирида эришни бошламайди, ёқимли ифор таратади ёки умуман ҳиди бўлмайди. Шунингдек, лабга бир текис суртилади, ранги узоқ сақланади.

2. Қадоқда кўрсатилган бўёқ ранги ҳар доим ҳам ичидагиси билан бир ҳил бўлавермайди. Шунинг учун лаб бўёғи сизга мос келиш ёки келмаслигини билиш учун қўлнинг орқа қисмига суртиб кўринг. Ёки махсус намуна воситасидан суртиб кўришдан ҳеч тортинманг. Дўконларда ёруғлик жуда юқори бўлганлиги сабабли, эринмасдан лаб бўёғини дераза олдига олиб бориб кўринг, шунда адашмайсиз.

3. Лаб бўёғи танлаётганда унинг таркибига алоҳида аҳамият беринг. Ҳар бир лаб бўёғи таркибида бўёқлар, мум ва табиий мойлар бўлади. Шунингдек, таркибида зайтун, кастор мойи ва вазелин, коллаген, Е, А ва С витаминлари мавжуд лаб бўёғини танласангиз адашмайсиз.

4. Пушти, бинафшаранг, оч жигарранг ва реза мева рангли лаб бўёқлари оқ юзли ва ёрқин сочли аёлларга ярашади. Қора соч қора кўзли санамларга эса ёрқин рангдаги: қизил, бинафшаранг, қўнғир лаб бўёқлари жуда мос. Қорачадан келган гўзалларга эса шоколадранг, лавлагиранг лаб бўёқларини суртиш тавсия этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1