АсосийSUG'DIYONA

​10 ДАҚИҚА ИЧИДА СИЗ...

'​10 ДАҚИҚА ИЧИДА СИЗ...'ning rasmi


1. Завқланинг!

Биламиз, жуда ишингиз кўп. ҳали таом тайёрлашингиз, ҳали эртанги либосларни дазмоллашингиз, болаларингиз билан дарс тайёрлашингиз керак. Аммо 10 дақиқагина фарзандларингиз билан оддий ўйин ўйнасангиз, ёки қўшиқ куйласангиз, рақсга тушсангиз, завққа тўласиз. Фақат бу дақиқаларда хаёлингиздаги барча ташвишларни, режаларни унутинг.

2. Массаж олинг.

Юзингизни, бўйнингизни, бошингизни массаж қилинг. Ўн дақиқалик машғулот сочларингизни ўстиради, терини қаришдан ҳимоялайди. 32-33-саҳифалардаги ажинларга қарши массаж муолажари айни муддао.

3. Танангизни бўшаштиринг.

Атиги 10 дақиқага диванга чўзилиб, кўзларингизни юминг ва ўзингизни бўш қўйинг. Бу ҳордиқ онлари сизнинг соғлигингиз ва руҳиятингиз учун кони фойда.

4. Хабар жўнатинг.

Яқинларингизни қутлашингиз учун олдин табрик тайёрлаб қўйишингиз, кўпдан бери гаплашмаган ўртоғингизга салом хат ёзишингиз, ҳатто келажакка хабар жўнатишингиз мумкин. Яъни орзуларингиз битилган номани ёзиб, сақлаб қўйинг.

5. Хатларга жавоб беринг.

ҳар куни иш ёки сизга бирор илтимос билан жўнатилган мактубларни кўздан кечириб, уларга хат ёзишга 10 дақиқа ажратинг. Ана шу кичик муддат кимнингдир муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.

6. Режаларингиз рўйхатини тузинг.

ҳар куни 10 дақиқани шу ишга сарфласангиз, эртага ҳаммасига улгурасиз. Агар бу ишни кеча қилмаган бўлсангиз, бугун ҳам кеч эмас.

7. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.

Юзингиздаги пардозни артиб, скраб билан тозалаб, парваришловчи восита суртиш, тирноқларингиздаги лак бўёғини ўчириш, қўлларингизни крем билан уқалаш учун 10 дақиқа бемалол етади.

8. «SUGDIYONA»ни кўздан кечиринг.

Газетамизннг янги нашрига бир қур кўз ташлашингиз, ёки рецептларимизни ўрганишингиз, ёки бирор ҳикояни дилдан ўқиш ва «SUG‘DIYONAMINI» тавсиялар билан тўлиқ танишишингиз мумкин. ҳар куни 10 дақиқадан бизга вақт ажратсангиз, афсусланмайсиз!

    Бошқа янгиликлар