1

​Парҳез ҳақида афсона ва ҳақиқатлар

СУҒДИЁНА 29.03.2017, 11:00
Теглар: Аёл, Гўзаллик
​Парҳез ҳақида афсона ва ҳақиқатлар

Ортиқча вазндан халос бўлиш йўлида нима ростдан ҳам ёрдам беради, қайси усуллар шунчаки уйдирма?

1. «ҲАР ҚАНДАЙ ЁҒ — ЗАРАР!»

Буни тамоман тўғри деб бўлмайди. Ёғларнинг фойдалиси ҳам, зарарлиси ҳам бор. Масалан, маргарин ва аралаш ёғлардан тайёрланган маҳсулотлар ҳақиқатан ҳам вазн ортишига ҳисса қўшади. Бироқ зайтун мойининг калорияси кўп бўлгани билан вазнга таъсир қилмайди. Бундан ташқари, зайтун мойидаги кам миқдордаги ёғ кислоталари метаболизм (моддалар алмашинуви) жараёнида муҳим иштирокчи ҳисобланади.

2. «АГАР «СУЯГИ ОҒИР»ЛАРДАН БЎЛСАНГИЗ, СИЗГА ПАРҲЕЗ ЁРДАМ БЕРА ОЛМАЙДИ».

Бу қулоққа ишонарли эшитиладиган гап эмас! «Оғир суяклар» бўлмайди. Барча аёлларда суяклар оғирлиги бутун тана вазнининг 10-12 фоизини ташкил қилади. (Масалан, ўртача 65 кг. вазндаги тана суяклари 6,5 дан 7,8 кг.гача бўлиши мумкин) Агар сизга оздирувчи парҳезлар кор қилмаётган бўлса, айбни суякларга тўнкаш ярамайди.

3. «ҚАНЧА КЎП ТЕРЛАСАНГ, ШУНЧА ТЕЗ ОЗАСАН».

Мутлақо янглиш тушунча! Спорт билан шуғулланиш натижасида ортиқча тер ажралиши озишга олиб келмайди. Киши зўр бериб терлаганда, унинг организмидан ёғ эмас, намлик ажралади. Спортзалдан чиққач, тарози вазнни 200-300 грамм камроқ кўрсатганига қувонманг, бу шунчаки ажралган суюқлик оғирлиги. Ёғ қатлами эса, афсуски, қимирламай тураверади. Сауна ҳам худди шундай. Кўпчилик таъкидлаганидек, унинг танадаги «ёғларни эритиш» хусусияти йўқ.

Дарвоқе...

Спорт ҳар қандай парҳезнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Спорт ёрдамида сарвдек қоматга эга бўласиз. Бироқ баъзан вазн ортиши кузатилади. Ахир мушаклар ёғдан кўра оғирроқ-да!

4. «ОЗИШНИНГ ЭНГ САМАРАЛИ УСУЛИ — «ОҒИЗНИ ТИКИБ ҚЎЙИШ»

Албатта йўқ! Бу шафқатсиз тадбирга амал қилишнинг ўзи бўлмағур гап. Албатта, кам овқатланиш ҳисобига йўқотилганларни қоплаш учун организм ўз заҳирасини ишга туширади. Бироқ, ёдда тутингки, бу заҳирага мушаклар тўқимаси ҳам киради. Агар етарли даражада қувват олмасангиз, оқсиллар қабул қилмасангиз, ўзингизда ҳолсизлик, заифлик сеза бошлайсиз. Мана шунинг учун ҳам организм парҳез тутишга аста-секин кўниктирилиб борилади.

5. «АГАР СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНСАНГИЗ, ИСТАГАН НАРСАНГИЗНИ ЕЙИШИНГИЗ МУМКИН».

Афсуски, бунга ҳам ишониб бўлмайди. Шубҳасиз, спорт билан шуғулланиш калорияларни йўқотиш, демакдир. Минг афсуски, бу йўқотиш сизу биз истаган даражада бўлмайди. Йўлакчада ярим соат югурсангиз, 300 калориядан халос бўласиз. Бир бўлак кекснинг калорияси ҳам худди шунчага тенг. Шундай экан, озмоқчи бўлган «спортчи»га ўзини «ҳамма нарса билан сийлаш» ҳуқуқи берилмаган. Фақат спорт машғулотлари парҳез билан биргаликда олиб борилса, самараси жуда юқори бўлади. Машғулотлар давомида мушаклар чиниқади, моддалар алмашинув жараёни яхшиланади, ва албатта калориялар сарфи тезлашади.

6. «АНАНАС ОЗИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ».

Қисман тўғри. Бу экзотик мева парҳез учун жуда мос. У ўта камқувват (кам калорияли), 100 граммида бор-йўғи 30 ккал мавжуд. Ананасда «ёғларга ўт қаловчи» номи билан машҳур бромелайн ферменти бор. Аёллар меванинг айнан шу ютуғига ишониб, мевали парҳез тутишга киришадилар. Аслида бу фермент ёғ кислоталарига эмас, оқсилларга ҳужум қилиши ҳақида эса кўпчилик билмайди. Бошқача сўз билан айтганда, бромелайн мушак тўқималари учун қурилиш материали бўлган оқсилларни емириб, танадаги ортиқча ёғларни бевосита парчаламайди. Ананас шунчаки мазали парҳез мева ҳисобланади.

7. «КАРТОШКА СЕМИРТИРАДИ».

Ҳам тўғри, ҳам нотўғри. Картошка фри, чипс ва қовурилган картошка ортиқча ёғларни шимиб олган «ёғли бомбачалар» кабидир. Бироқ қайнатилган ва димланган картошка, бўтқалар ҳатто озишга ёрдам бериши мумкин. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, картошка танадаги инсулин даражасини оширади. Агар парҳез тутаётган бўлсангиз, картошкали гарнирни кечқурун истеъмол қилмаганингиз маъқул.

АЗИЗА тайёрлади

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1