АсосийHi-tech

​Telegram’да қўнғироқлар функциясини қандай ишга тушириш мумкин?

'​Telegram’да қўнғироқлар функциясини қандай ишга тушириш мумкин?'ning rasmi

30 март куни Telegram’да овозли қўнғироқлар функцияси пайдо бўлди.

Бу ҳақда Tjournal хабар бермоқда.

Дастлаб улар фақат Ғарбий Европа фойдаланувчилари учун мўлжаллангани, бошқа мамлакатларда эса ундан бир неча кундан кейин фойдаланиш мумкин бўлиши айтилганди.

Нашрнинг ёзишича, қўнғироқларни ҳозирнинг ўзидаёқ ишга тушириш мумкин. Функция тўғри маънода вирус каби тарқалмоқда. Агар танишларингиздан бирортасида қўнғироқлар функцияси ишлаётган бўлса, ундан сизга қўнғироқ қилишни сўранг, шунда сизда ҳам бу функция ишга тушади. Фақат, дастурнинг сўнгги версиясини ўрнатишингиз керак, акс ҳолда сизга қўнғироқ қилиша олмайди.

Telegram қисқа вақт ичида фақат 50 марта қўнғироқ қилиш имконини беради, шундан сўнг ушбу имкониятни блоклаб қўяди — бу, эҳтимол вақтинчалик бўлиши мумкин. Аммо, шу тариқа, фойдаланувчилар янги функциянинг вирусли рекламасида иштирок этиш билан бирга, уни бирйўла синовдан ҳам ўтказмоқда: бу — оқилона реклама йўли, дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар