АсосийSUG'DIYONA

​Диққат, визажистлар огоҳлантиради!

'​Диққат, визажистлар огоҳлантиради!'ning rasmi

1. Кўз жуда ҳам таъсирчан аъзо. Шу сабаб фақат ўзингизнинг тушь ва суюқ қаламингизни ишлатинг. Асло бировникидан фойдаланманг.

2. Терингиз рангига мос упа ва корректияловчи восита танланг. Бўлмаса, бўйин соҳангиз аслида рангингиз қанақалигини «сотиб» қўяди.

3. Юз терингизни ухлашдан ва пардоз қилишдан аввал, албатта, тозаланг. Бу тери саломатлиги учун жуда муҳим. Юзингизга эрта ажин тушмаслигини истайсиз, тўғрими? Унда пардоз билан ухлаш одатингиздан воз кечишингиз шарт.

4.Тушь воситасини уч ойдан кўп ишлата кўрманг! Чунки белгиланган муддат ўтгач, у микробларни йиға бошлайди.

5. Суюқ қалам билан қуюқ қилиб бўялган кўзлар нотабиий кўринади. Шунинг учун агар сизга суюқ қалам суртиш ярашмаса, яхшиси, оддий қаламдан фойдаланинг.

6. Лаблар парваришини унутманг. Скраб, бальзамлардан фойдаланинг. Лаб бўёғи ва қалам уларнинг саломатлиги ва гўзаллигига бора-бора соя солиши мумкин, ахир.

7. Кўз устини кўйлак ранггига мос рангли тень билан бўяманг. Агар оқ, қора, кулранг ёки жигарранг либос бўлса, майли. Аммо сиёҳ ранг, пуштиранг, қизил ва яшил рангли либосларга бўёқларни асло мосламанг. Бу билан кўзга янада ташланиб қоласиз ва табиий чиройли кўринмайсиз.

8. Жуда тўқ рангли ёғупадан фойдаланманг. Ва айлана шаклда сурта кўрманг. Яхшиси, бурундан чакка тарафга енгил суртиш керак.

Бошқа янгиликлар