АсосийSUG'DIYONA

​Оқ сочлар энди муаммо эмас!

'​Оқ сочлар энди муаммо эмас! 'ning rasmi

Кимёвий бўёқлар оқ толаларни самарали бўяйди-ю, аммо соч ва бош терисига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Қуйида сизни уй шароитида оддийгина картошкадан тайёрланадиган ажойиб восита билан таништирамиз.

1. 5 дона картошкани сувда ювиб, пўстини қалинроқ қилиб арчинг. Чуқур идишга 2 стакан сув қуйиб, арчилган картошка пўстини солинг. Сўнг идишни оловга қўйинг-да қайнаб чиқишини кутинг.

2. Қайнаб чиққанидан сўнг, оловни пасайтириб яна 5 дақиқа қайнатасиз. Шундан кейин оловни ўчириб, суюқликни совутинг. Қайнатмани докадан ўтказиб олинг.

3. Қайнатмага озгина розмарин ёки лаванда эфир мойидан қўшиб юборинг, шунда суюқликдан хушбўй ҳид уфуради.

4. Бошни ҳар доимги услубда ювинг-да, суюқликни соч томирларига суртиб бошни уқаланг. Бу ниқобни қайта-қайта тайёрлаб, сочларга суртаверсангиз оқ сочлардан асар ҳам қолмайди.

Бошқа янгиликлар