АсосийSalomatlik

​“Cақич чайнанг, унинг фойдаси бор”, демоқда олимлар...

'​“Cақич чайнанг, унинг фойдаси бор”, демоқда олимлар...'ning rasmi

Тадқиқотчилар резина сақичнинг инсон организмига қандай фойда келтиришини ҳақида хабар қилинмоқда.

Авваллари “жвачка” овқат ҳазм қилиш тизимига қаттиқ зарар келтиради, деб ҳисобланарди. Чунки бўш ошқозонга сақич чайнаганда ошқозон шираси ажралиб чиқади ва овқат йўқлиги сабабли ошқозоннинг ўзини емириб, охир-оқибат ошқозон ярасига олиб келиши мумкин.

Аммо резина сақичнинг фойдали жиҳати ҳам бор экан. У тишларнинг ҳолати ва оғиз бўшлиғи учун фойдали бўлиб чиқди. Сақич оғиз бўшлиғини тозалайди ва тиш эмалини мустаҳкамлайди. Олимлар сақич қадимдан чайнаб келинганлигини айтмоқда. Ҳозиргидек резина сақичлар Қадимий Юнонистон, Ҳиндистон, Сибирда чайналган, Европада эса чайналадиган тамакидан фойдаланилган.

Илгари одамлар сақичнинг ўсадиган турларидан фойдаланган. Ҳозир ҳам қатрондан тайёрланган сақични дўконлардан топса бўлади. Олимлар қора сақич кимёвий усулда тайёрланган туридан бирмунча фойдалироқлигини таъкидламоқда.

Бундан ташқари сақичлар оғиз бўшлиғини дезинфекциялайди ва чайнаш аппаратини чиниқтиради. Шу билан бирга тиббиётчилар милки касалланган одамларга сақич чайнашни тавсия қилмайди. Шунингдек, олимлар сақич чайнаб, озиш мумкинлигини ҳам айтишди.

Бошқа янгиликлар