1

​Гули Асалхўжаевадан чиройли қоматининг 8 сири

СУҒДИЁНА 06.04.2017, 15:57
Теглар: Хонанда, Гўзаллик
​Гули Асалхўжаевадан чиройли қоматининг 8 сири

Аёлнинг хунуги бўлмайди. Фақат берилган ҳуснни асрашга интилмайдиганлар учраб туради. Келинг, бугун ёш ва сарвқомат кўриниш сирлари ҳақида гаплашамиз. «SUG`DIYONA» муштарийлари учун эса тажрибадан ўтган, амалда синалган сирларимни очишга тайёрман.

1. Муҳими табассум!

Доим чиройли кўринишни истган аёл ишни ички дунёсидан бошлаши керак. Сабаби, инсоннинг ўй-хаёли, кечинмалари, ҳаётга қарашлари унинг чеҳрасида акс этади. Шунинг учун ҳам аёлларимиз доим таббасум билан юришлари, ширин сўзни унутмасликлари лозим. Қаётнинг ташвишларига қарамай, оила аъзолари ва фарзандларига меҳр беришни биринчи ўринга қўйган аёл янглишмайди, менимча.

2. Олма енг, қаримайсиз

Шунингдек, инсоннинг тановул қилаётган егулиги ҳам унинг гўзалигига таъсир этади. Ёшлигимдан мева ва сабзавотларни жуда яхши кўраман. Айниқса, олманинг организмга фойдаси катта. У инсон терисини таранглаштириш ва ёшартириш ҳусусиятига эга.

3. Кечки таомни кечиктирмаймиз!

Тўғри овқатланиш ҳам жуда муҳим. Шахсан ўзим, тез-тез, аммо кам-камдан таомланиш, кўпроқ сув ичиш ва кечки овқатни соат 18:00 дан кечиктирмаслик каби муҳим қоидаларга амал қиламан. Қатто, оила аъзоларимни ҳам шунга ўргатганман. Бу нафақат ташқи қиёфамизга, балки соғлигимиз учун ҳам жуда фойдали.

4. Пластик жарроҳликка? Қарши эмасман, бироқ...

Сўнгги пайтларда гўзаллик ҳақида гап кетганда кўпчилик пластик жарроҳлик операциясига тўхталишмоқда. Бу борада ўз қарашларимни айтиб ўтсам. Аслида, Яратаган томонидан берилган гўзалликка ҳеч нарса тенг эмас. Аммо маълум сабабларга кўра, аёлнинг юзига зиён етганда замонавий имкониятлардан фойдаланишга умуман қарши эмасман.

5. Табиий кремлар энг яхши чора

Кўп пардоз қиладиган аёлларга алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Ўзим ҳам шу тоифага мансубман-да. Тасвирга олиш ишлари, хизматларда, албатта, кўп пардоз қилишга мажбур бўламиз. Бироқ уйдалигимда юз терисига дам бериб, уни озиқлантиришга ҳаракат қиламан. Ишлардан бўшаганимда, пардозни ўчириб, турли фойдали ўсимликлар қўшиб тайёрланган юз кремларига мурожаат қиламан.

6. Спорт — қомат ғарови

Қоматнинг чиройли бўлишида соғлом турмуш тарзи ва спортнинг ўрни жуда катта. Тўғри, кўпчилик «Рўзғор, бола-чақа билан спортга қаердан ҳам вақт топардик?» дейишлари мумкин. Бироқ излаган, албатта, имкон топишига ишонаман. Устига устак бугун деярли ҳар бир мавзе ва маҳаллада спорт мажмуалари ишлаб турибди. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, чиройли қомат эгаси бўлишга ҳаракат қилиш керак.

7. Қоринни кетказиш учун

Аёлларимиз туғриқдан кейин юзага келувчи қорин ва ортиқча вазнни йўқотишга қийналишларини кўп эшитаман. Бу борада ўзим қўллаган усулларни ўргатмоқчиман. Қар учала фарзандимни дунёга келтирганимдан сўнг, ўша куннинг ўзидаёқ чойшаб ёрдамида белимни қаттиқ бойлаб олганман ва энг камида қирқ кун ечмаганман. Қатто, кечаси шу ҳолатда ухлардим. Шунингдек, шифокорлар айтган барча тавсияларга амал қилганман. 3-4 ой давомида фақат қайнатилган ёки буғда пиширилган тоамлардан ердим.

8. 30 ёшгача улгуриб қолинг

Аёлларга айтадиган энг сўнгги маслаҳатим — 30 ёшгача ҳар биримиз ўз қадди-қоматимизни чиройли сақлашга улгуриб қолишимиз керак. Чунки ана шу вақтда терсимиз ўзимизга «қулоқ соладиган» бўлади. 30 ёшдан кейин озиш бироз қийин. Лекин амалласа бўлади.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1