АсосийSUG'DIYONA

​Қулупнай енг, хаста бўлмайсиз!

'​Қулупнай енг, хаста бўлмайсиз! 'ning rasmi

1. Диарея ва ошқозон яллиғланишида 2 ош қошиқ қулупнай ва унинг баргларини бир стакан сувга дамланг-да, 1-2 соатга єолдиринг. Дамламани ҳар куни 2-3 стакандан ичиб туринг.

2. Буйрак ва сийдик йўллари шамоллашида бир сиқим қуритилган қулупнай баргларини 0,5 л. сувда, қопқоғи ёпиқ ҳолда 10 дақиқа давомида қайнатинг. Тайёр доривор дамламани ҳар таомланишдан олдин 100 мл.дан қабул қилинг. Ушбу дамламани музлатгичда 2 кундан кўп сақламанг.

3. Томоқ оғриғи, ангина, милклар касаллигида қулупнай баргидан тайёрланган дамлама билан оғиз ва томоқни чайинг, шунда касалликлардан осонгина халос бўласиз.

4. Ич қотганда 2 ош қошиқ қулупнайни 1 стакан қайнаган сувга 30 дақиқага дамлаб қўйинг. Сўнг дамламани докадан ўтказиб олиб 0,5 стакандан овқатланишдан олдин қабул қилинг.

5. Юрак ишемиясида 1 стакан сутга 1 сиєим қулупнай бўтєасини аралаштириб, оз-оздан ичилади.

6. Уйқусизликда бир стакан қулупнай шарбатига, валериана дамламасидан томизинг-да, уxлашдан олдин қабул қилинг. Маза қилиб ором оласиз.

7. Остеоxондрозда қулупнай ва сабзи шарбатини 2:1 нисбатда аралаштириб, бир кунда икки марта, овқатланиб бўлгандан 1 соат ўтиб 1\2 стакандан ичиш лозим.

8. Қондаги шакар миқдорини камайтириш ва ўт пуфагидаги тошлардан xалос бўлиш учун эрталаб оч қоринга 50 гр. қулупнай шарбатини ичиш тавсия этилади.

9. Қулупнай бош мия фаолиятини яxшилайди, xотирани кучайтиради, авитаминоз, гипертония ва атеросклерозни ҳам самарали даволайди. Қулупнай таркибидаги калий моддаси кўз ички босимини нормал ҳолатда ушлаб туради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар