АсосийSUG'DIYONA

​Ажинлар ҳақида билишингиз керак бўлган 8 факт

'​Ажинлар ҳақида билишингиз керак бўлган  8 факт'ning rasmi

1. Аниқланишича, ажинлар юз терисига 25 ёшдан сўнг чанг сола бошларкан.

2. Одам қовоғини солганида 43 мушак ҳаракатланади. Кулганида эса 17таси. 2 минг марта қовоғиз уюсангиз, гўзаллигингиз душмани ой чеҳрангизда пайдо бўлади. Кулса, юзга ажин тушади деган афсона ишониб, қиёфангизга жуда жиддий кўриниш бераверманг.

3. Тамаки маҳсулотлари ҳам ажинлар учун терингизда қулай имкон туғдиришади. Ишонмайсизми, чекмайдиганлар қараганда чекувчиларнинг юзида ажинлар 10 марта кўп бўларкан-да.

4. Ажинлар биринчи навбатда пешанада, бурун ва ияк, кўз атрофи, бўйин, лаб устида юзага келаркан.

5. Қошлар орасидагилари эса кўз билан боғлиқ муаммолардан дарак бериши мумкин.

6. Агар тери қуруқ бўлса, ажинлар яққолроқ кўзга ташланади.

7. Ёғли юз териси қуруқ ва аралаш турдагиларга қараганда камроқ ҳужумга учрайди.

8. Кўпроқ сув ичсангиз, терингиз токсинлардан халос бўлади. Натижада ажинлар муаммоси сизни чеклаб ўтади.

9. Қора шоколадни кўп истеъмол қилувчилар ажинлардан ҳимояланган бўларкан. Чунки уларнинг таркибида антиоксидантлар сизни бу хавфдан асрайди.

10. Фастфуд маҳсулотларига муккасидан кетганлар эса ажинларга йўл очиб берувчилар ҳисобланаркан. Аниқланишича, улар аёл ёши асл ёшига қараганда 4-5 йилга катта қилиб қўяркан.

    Бошқа янгиликлар