АсосийSUG'DIYONA

​Саҳарлик ва ифторлик дастурхонингизга!

'​Саҳарлик ва ифторлик дастурхонингизга!'ning rasmi

«Қуёш ботганда» салати

Товуқ ва яшил ловиядан мазали егулик


Зарур масаллиқлар: 500 гр. яшил ловия, 250 гр. товуқ гўшти, 1 та кизил булғор қалампири, 1 та пиёз, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи; соус учун: 50 мл. сув, 2 ош қошиқ бальзам сиркаси, таъбга кўра туз, гармдори ва шивит.

Тайёрланиши: 1. Яшил ловияни тузли сувда 2 дақиқа қайнатиб олинг, юмшаб кетмасин. Товуқ гўштини узунчоқ шаклда кесиб олиб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг.

2. Пиёз ва булғор қалампирини ҳам сомонча шаклида тўғраб, товуқдан қолган ёғда қовуринг. Сўнг яшил ловияни ҳам солиб, яна 5 дақиқа оловда қолдиринг.

3. Товуқ ва сабзавотларни бир идишга солиб аралаштиринг.

4. Соус учун мўлжалланган маҳсулотларни аралаштириб, салат устига қуйинг-да, яна бир бор яхшилаб аралаштиринг.

6 кишилик

40 дақиқа


Олхўридан туҳфа


Қайнонангизнинг кўнглини олиш учун таклиф!

Зарур масаллиқлар: 600 гр. олхўри, 500 гр. ун, 200 мл. сметана, 120 гр. шакар, 100 гр. сариёғ, 50 гр жигарранг шакар, 2 дона тухум, 15 гр. хамирюмшатгич, бир чимдим ванилин, туз.

Тайёрланиши:

  • Хона ҳароратида юмшатилган сариёғни шакар, ванилин ва туз билан аралаштиринг. Тухумларни доналаб солиб, ҳар бирини 1 дақиқадан миксерда аралаштиринг.
  • Энди сметанани қўшасиз-да, миксерда аралаштиришда давом этасиз. Арлашмага хамирюмшатгич ва эланган унни солинг-да хамир қоринг. Хамир юмшоққина бўлсин, қўшимча ун қўшманг.
  • Хамирни 1 см. қалинликда ёйиб, пишириқ қоғози солинган патнисга жойлаштиринг. Олхўри икки паллага ажратиб, донагини олиб ташланг-ла, хамир устига териб чиқинг. Кейин устига сочиқ ёпиб иссиқ жойга 1-2 сотга қўйинг.
  • Олхўрилар устига жигарранг ёки оддий шакардан сепиб, 200 даражада қизидирилган газ печида 30-40 дақиқа давомида пишириб олинг. Олхўрили, мазали ва оргинал пирог пишди, ош бўлсин!

5 кишилик

3 соат


Қўзиқоринли таом


Нозик меҳмонжонлар ташриф буюрганда…

Зарур масаллиқлар: 4 бўлак товуқ гўшти (суяксиз қисми), 4 та қўзиқорин, 200 гр майонез, 100 гр. пишлоқ, ярим боғ кўкпиёз, туз, мурч.

Тайёрланиши:

  • Гўштнинг устига қалинроқ целлофан ёпиб, болғача билан уриб, юмшатиб олинг. Сўнг туз, мурч сепиб, иккала томонига ҳам майонез суртинг.
  • Қўзиқориннинг бош қисмига пишлоқ бўлагини жойлаб, гўшт бўлагининг ўртасига қўйинг. Устига сариёғ бўлагини қўямиз. Шунда гўшт янада ширадор бўлади.
  • Гўштни тугиб, тишковлагичлар билан маҳкамланг. Яна майонездан суртиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 30-40 дақиқага қўйинг.
  • Таомни кўкпиёз билан безаб, дастурхонга тортинг.

4 кишилик

1 соат



Италянча помидор


Енгилгина тамаддига тобингиз қалай?

Зарур масаллиқлар: 100-150 гр. пишлоқ, 2-4 та помидор, 2 бўлак саримсоқпиёз, майонез ва туз.

Тайёрланиши:

  • Ювилган помидорларни паррак қилиб тўғранг. Ясси ликопчага помидорларни жойлаб чиқинг. Озроқ туз сепинг.
  • Саримсоқпиёзни эзинг-да, майонез билан аралаштиринг. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг.
  • Іар бир помидор устига саримсоқпиёзли майонездан суртиб чиқинг. Сўнг пишлоқдан сепиб, кўкатлар билан безанг. Итальянча помидорлар тайёр!

4 кишилик

5 дақиқа


Тўйимли пирог


Саҳарликка тайёрлаб қўйинг!

Зарур масаллиқлар: 400 гр. оширма хамир, 350 гр. карам, 1 та қизил сабзи, 1,5 ош қошиқ томат, ярим стакан сув, 1 та дафна барги, 3 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, кўкпиёз, туз, мурч.

Тайёрланиши:

  • Карамни майдалаб узунчоқ шаклда тўғранг, сабзини эса катта тишли қирғичдан чиқариб олинг.
  • Қиздирилган ўсимлик ёғига, карам ва сабзини солинг. Бир неча дақиқа қовуриб, озгина сув солинг-да, димланг.
  • 10 дақиқадан сўнг қолган сув ва томатни қўшиб, яна 10 дақиқага димлайсиз. Тайёр бўлишига оз қолганда туз, мурч ва дафна баргини солиб юборинг. Кейин пишган карамни совитинг.
  • Хамирни ёйиб газ печи патнисига жойланг. Сўнг устига сочиқ ёпиб, 10-15 дақиқага қолдиринг. Энди карамни солиб, 190 даражада қизидирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. Тайёр бўлган пирог устига кўкпиёздан сепинг.

5 кишилик

60 дақиқа


Мевали десерт

Кечки сайрдан сўнг айни муддао

Зарур масаллиқлар: 250 гр. қулупнай, 200 гр. олча, 150 граммдан пломбир музқаймоқ ва мевали йогурт, 4 та ўрик, 2 та киви.

Тайёрланиши:

  • Ўрикни паррак шаклда кесиб олинг. Қулупнайни ювиб, қуритиб олгандан сўнг 4 бўлакка бўлинг.
  • Кивини пўстидан тозалаб, иккига сўнг эса ингичка қилиб бўлиб чиқинг. Олчани ҳам данагидан тозалаб, майда бўлакларга бўлинг.
  • Барча меваларни бир идишга солиб аралаштиринг. Хона ҳароратида турган музқаймоқ ва йогуртни яхшилаб аралаштиринг. Меваларни чиройли шиша идишга солинг-да, устига музқаймоқли аралашмани қуйинг. Оилавий сайрдан киргунча музлаткичда турсин. Бир пайтнинг ўзида ҳам яхна, ҳам витаминларга бой десерт тайёр.

2 кишилик

20 дақиқа

Бошқа янгиликлар