1

​“Дала маликаси”нинг 8 фойдали хусусияти

САЛОМАТЛИК 08.06.2017, 11:39
Теглар: Саломатлик
​“Дала маликаси”нинг 8 фойдали хусусияти

1. Маккажўхори таркибида В1, В2, РР, С, Д, К дармондорилари, кальций, фосфор, темир, натрий минераллари мавжуд. Сабзавот фойдали хусусиятини йўқотмаслиги учун уни буғда пишириш тавсия этилади.

2. Атеросклероз хасталиги билан оғриган беморлар ҳафтасига 1-2 дона қайнатилган маккажўхори истеъмол қилсалар фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки унинг донлари томирларда тромб хосил бўлишининг олдини олади ва таркибидаги тўйинмаган мойлар қондаги хорестерин миқдорини нормаллаштиради.

3. Сурункали чарчоқ, ҳолсизликдан азият чекаётган кишиларга 200 грамм маккажўхори қўшиб тайёрланган салат тановул қилиш тавсия этилади. Шунингдек мунтазам маккажўхори тановул қилган кишилар хотираларидан сира шикоят қилмайдилар.

4. Турли байрам ва тўкин дастурхонли тадбирлардан кейин тановул қилинган маккажўхори таркибидаги селен моддаси туфайли ёғларни организмдан тезроқ чиқариб юборади ва жигарга енгиллик туғдиради. Агар овқатланишдан олдин тановул қилинса, таом ҳазми енгиллашади.

5. Шунингдек таркибидаги бириктирувчи тўқималар (клетчатка) туфайли қорин дам бўлишини бартараф этишда беназир восита ҳисобланади.

6. Маккажўхори попуги табобатда пешоб хайдовчи восита сифатида қўлланилади. Чойдек дамлаб ичилса, буйракдаги тошларни парчалайди.

7. Маккажўхори мойи косметологияда ҳам кенг қўлланилади. Унинг таркибидаги моддалар зарарланган сочларга тиклаб, жилолантиради ва ҳажм беради. Шунингдек маккажўхори крахмали кўшиб тайёрланган ниқоблар ажинларга қарши восита сифатида машҳур.

8. Қон ивиши секин кечадиган беморлар, ортиқча вазнга мойил кишилар, ошқозон яраси ва аллергиядан азият чекувчилар маккажўхорини шифокор тавсиясига кўра истеъмол қилишлари лозим.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1