1

ДУБАЙЛИКЛАРГА СОАТИГА 100 КМ. ТЕЗЛИКДА УЧАДИГАН ТАКСИ ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

HI-TECH 24.07.2017, 11:01
ДУБАЙЛИКЛАРГА СОАТИГА 100 КМ. ТЕЗЛИКДА УЧАДИГАН ТАКСИ ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Немис компанияси янги электр энергияси ёрдамида ҳаракатланадиган VOLOCOPTER таксисини Дубай шаҳрида синовдан ўтказди.

VOLOCOPTER соатига 100 км. тезликда учиш имкониятига эга ва унинг учиши учун ҳеч қандай ёқилғи курак эмас, чунки у қуёш панелларидан олинган электр энергияси билан ҳаракатланади. У ўн дақиқалик қувватланиш ёрдамида 30 км.масофани босиб ўта олади. У 18 та моторли парракларга эга бўлиб, бу унга бир маромдаги учиш имкониятини беради. VOLOCOPTER да икки киши учиши мумкин. У Дубай шаҳри йўловчиларига такси вазифасини бажаради, дубайликлар мазкур немис компанияси билан 5 йиллик шартномани имзолашди. VOLOCOPTER кутилмаган ҳолатларда ва об-ҳаво кескин ёмонлашганда автоматик тарзда қулай жойга қўна олади. Бундан ташқари у яна кўплаб имкониятларга эга. Синовлар бутун Дубай шаҳри бўйлаб амалга оширилди ва янги такси ижобий натижалар кўрсатди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1