Ёзнинг жазирамасида кунларида озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатлари кўп учрайди. Чунки иссиқ кунларда озиқ-овқат маҳсулотлари тез бузилади. Қолаверса, дам олиш масканларига борганимизда турли-туман овқатларни аралаштириб истеъмол қиламиз ва натижада ошқозонимизни қийнаб қўямиз.
Кўпайган бактериялар сабабчи
Заҳарланишга ошқозон-ичак тизимида маълум бактерияларнинг кўпайиб кетиши сабабчи бўлади. Бошқача қилиб айтганда, бунда ошқозон ва ичакда «ачиш» содир бўлади.
Сут маҳсулотларидан заҳарланиш асоратлари ярим соатдан кейин ўзини билдира бошласа, мевалардан заҳарланиш натижасини 2-3 соатдан кейин кўришингиз мумкин. Гўштли ёки ёғли овқатлар эса секин ҳазм бўлгани боис 3-6 соатдан кейин таъсири сезилади.
Кўнгил айниши, қайт қилиш орқали организм ўзидаги зарарли нарсаларни чиқариб ташлашга ҳаракат қилади.
Баъзи ҳолларда ич кетиши, бош оғриши, тана ҳарорати кўтарилиши кузатилади. Аммо бу ҳар доим ҳам учрамаслиги мумкин. Ўз ҳолатини тушунтириб бера олмайдиган болаларда эса:
Заҳарланишни оддий беҳузурликка йўйманг ва мустақил равишда даволашга ҳам ҳаракат қилманг.
Заҳарланишда биринчи ёрдам
Зудлик билан «Тез ёрдам» чақиринг!
Эҳтиёт бўлинг!
Кўкатлар. Ёз таомларини уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кўкатларни истеъмол қилишдан аввал бир неча маротаба яхшилаб ювинг.
Тухумда сальмонеллез бактерияси яширин бўлиши мумкин. Шу сабабли нонуштага тухум қайнатмоқчи бўлсангиз, уни 7 дақиқа қайнатинг, қовурмоқчи бўлсангиз, 5 дақиқадан кам вақт қовурманг. Шунингдек, хом тухумдан тайёрланган маҳсулотларни (масалан, кремлар) истеъмол қилиш ҳам тавсия этилмайди.
Картошка. Янги чиққан картошка ҳеч қандай заҳарланишга олиб келмайди. Аммо эски, ўтган йилги картошкани истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг.
Пишлоқ. Айниқса, ҳомиладор аёллар юмшоқ пишлоқлар истеъмол қилмаганлари маъқул. Чунки пишлоқда Listeria бактерияси бўлиши мумкин. У эса ҳомила тушишига олиб келади.
Музқаймоқ. Эриб қолган ёки эриб, қайта музлатилган музқаймоқларни еманг.
Шифокор Беҳзод Раҳимқулов тавсиялари асосида тайёрланди.
Кавсар АСҲОБОВА