АсосийSUG'DIYONA

​ҚОН ГУРУҲИНГИЗГА ҚАРАБ МАХСУС ТАОМНОМА

'​ҚОН ГУРУҲИНГИЗГА ҚАРАБ МАХСУС ТАОМНОМА'ning rasmi

Қон гуруҳи бўйича тутиладиган парҳез ҳақида эшитганмисиз? Ҳар бир қон гуруҳига фойдали ва зарарли бўлган маҳсулотлар ҳақида билишни истасангиз марҳамат.

I қон гуруҳидаги инсонлар учун парҳез

Дунёнинг 33,5 фоизини I қон гуруҳдаги инсонлар ташкил этади. Бу гуруҳ вакиллари кучли овқат ҳазм қилиш ва иммун тизими бўйича ажралиб туришади. Уларга қуйидагича парҳез тавсия этилади.

Фойдали маҳсулотларгўшт, балиқ, сабзавот ва мевалар (нордон мевалардан ташқари), ананасни санаб ўтилади.

Иложи борича карам, буғдой, жўхори, тузланган маҳсулотлар, кетчупларни камроқ истеъмол қилиш керак.

Ортиқча вазндан қутулишдаги тавсия: қалқонсимон без фаолияти учун денгиз маҳсулотлари ва йодланган туз, моддалар алмашинуви учун жигар, гўшт, қўзиқорин истеъмол қилиш керак.

II қон гуруҳидаги инсонлар учун парҳез

Дунёда II қон гуруҳига тегишли бўлган инсонлар 37,8 фоизини ташкил этади. Бу гуруҳ аъзоларини кучсиз иммун тизими асаб касалликларига

Фойдали маҳсулотлар - барча сабзавотлар. Сут маҳсулотлари, ёрма.

Иложи борича гўшт, ширинликлар, қалампир, музқаймоқ, шакар, жўхори ва ерёнғоқ ёғи чегаралаш керак.

Ортиқча вазндан қутулишдаги тавсия: зайтун ва писта ёҚи.

III қон гуруҳидаги инсонлар учун парҳез

Уларга аралаш турдаги парҳез тутиш тавсия этилади.

Фойдали маҳсулотлар дея гўшт, балиқ, ёғсиз қатиқ, тухум, ёрма, мева ва сабзавотларни санаб ўтиш мумкин.

Иложи борича товуқ гўшти, кокос ейиш тавсия этилмайди.

Ортиқча вазндан қутулишдаги тавсия: кўкатлар, гўшт, тухум, сут маҳсулотлари, жигар.

IV қон гуруҳидаги инсонлар учун парҳез

Бу гуруҳ вакиллари кучсиз иммун тизими билан ажралиб туришади.

Улар учун фойдали маҳсулотлар балиқ, товуқ гўшти, сут маҳсулотлари, зайтун ёғи, ерёнғоқ, ёрмалар, сабзавот ва мевалар.

Ортиқча вазндан қутулишдаги тавсия: денгиз маҳсулотлари, сут маҳсулотлар, кўкатлар.

    Бошқа янгиликлар