Кун давомида жуссамизни кўтариб юрадиган оёқларимизга қанчалар оғирлик тушишини тасаввур қилиш қийин эмас. Айтайлик, оёқ кафтида қадоқ ёки ёриқлар пайдо бўлса, қанчалар азобланамиз! Соғлом одамлар бундай муаммоларни оддий қабул қилишади, бироқ қандли диабетга чалинганлар учун арзимаган зарарланиш ва инфекциялар ҳам оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Айниқса, бу дардга қарши узоқ йиллардан бери курашиб келаётганлар ва кексаларнинг оёқларида томирлар зарарланиб, қон айланиши бузилади. Устига-устак, қон таркибида қанд миқдорининг ортиқ бўлиши нерв учларини ҳам зарарламай қўймайди. Оқибатда бемор босим, оғриқ ва иссиқликни сезиш имкониятидан айрилади. Ваҳоланки, оғриқ одам организми учун жуда зарур, чунки у хавфдан огоҳ этади. Шунинг учун ҳам қандли диабет касаллигида оёқлар парваришига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.
Тери қуриб қолмасин!
Пойабзал қулай бўлсин!
Ўзингизни ўзингиз даволаманг!
Қандли диабет касаллигида оёқ кафтлари озгина шикастланса ҳам узоқ вақт битмайди ва фаол даволашни талаб этади. Бундай пайтда яраланган жойга яхшилаб кучсиз антисептик суртинг, сўнг қуруқ мато босинг. Зелёнка ёки йод каби антисептиклардан фойдаланиш керак эмас. Чунки дорининг ранги шифокорга яллиғланиш даражасини ёки инфекция бор-йўқлигини аниқлаш имконини бермайди.
Сўгал, қадоқ ёки терининг дағаллашган жойларини йўқотувчи дорилардан фойдаланманг. Агар яра 2-3 кун мобайнида битмаса, подиатрист ёки кероподист каби мутахассисларга мурожаат қилинг. Ўзингизни ўзингиз даволаманг!
Ичиш ва чекиш — энг катта душман!
Маълумки, қандли диабетда майда қон томирлари зарарланади, тўқималарнинг озиқланиши ва қон билан таъминланиши бузилади. Худди шу бузилишлар инсульт, миокард инфаркти, буйраклар ва кўзларда, оёқ-қўлларда жиддий асоратлар ривожланиши учун замин яратади. Сигарета чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ана шу асоратларни янада кучайтиради.
Спиртли ичимликлар таркибидаги глюкоза қандли диабетга чалинган беморга қўшимча салбий таъсир кўрсатади.
Аброр МАШАРИПОВ