1. Ярим учбурчак шаклли лаб бўёғи соҳибаси тартиб-қоидаларни ҳурмат қилувчи, мантиқий фикрловчи, оғир-вазмин, шунингдек ҳар ишни ўз вақтида қилишга ўрганган хонимдир.
2. Овал шаклидаги лаб бўёғи – ижодкор, ҳамиша янгилик яратишга мойил бўлган аёлларга тегишли. Уларнинг диди баланд бўлиб, табиатан муроса қилишга мойил, ҳар қандай шароитда ҳам одамлар билан келишиб кета олади.
3. Текис кесилган – ишончли ва сирдош бўла оладиган аёлларга ҳос лаб бўёғи. Бундай аёллар ғис-туйғуларга берилмайди, тез ва тўғри қарор қабул қила олади.
4. Қия кесимли – ўзига ишончи баланд, мақсадига етишиши учун ҳар қандай тўсиқни ҳам писанд қилмайдиган аёллар лаб бўёғи. Раҳбарликка интилади.
5. Текис ярим чуқурчали кесим – ҳис-туйғуларга мойил, кўнгли юмшоқ аёлларнинг лаб бўёғи шундай шаклда бўлади. Улар ҳар қандай одамни ўзларига мафтун этиш иқтидорига эгалар.
6. Яримой шаклидаги лаб бўёғи ҳамма нарсага бурнини суқишни яхши кўради, жуда қизиқувчан. Мардлиги ҳам, тадбиркорлиги ҳам бор. Бир сўз билан айтганда, феълини оддий деб бўлмайди, истак ва хоҳишлари тез-тез ўзгариб туради.
7. Учли оавл лаб бўёғига эга аёлларни одатда, “ширингина экан” деб таърифлашади. Ўзини оиласига бахшида этишга тайёр, хонадонингизнинг ҳақиқий фариштаси бўлиши мумкин. Бошқариш ҳам қўлидан келади, ўжаргина, доимо мулоқотга муҳтож.
8. Учбурчак шаклли лаб бўёғи эгасининг олижаноб ва синчков эканлигидан далолат беради. У атрофидагиларнинг эътиборига тушишни истайди, сирлилиги ҳам бор, баъзанфақат ўзи ҳақида ўйлаши ҳам мумкин. Ҳаётни севади.