1

Huawei” бешинчи авлод уяли тармоғига $600 млн йўналтирмоқчи

HI-TECH 12.11.2013, 12:21
Huawei” бешинчи авлод уяли тармоғига $600 млн йўналтирмоқчи
Хитойнинг “Huawei” компанияси бешинчи авлод уяли тармоқларида катта имкониятларни кўрмоқда, шу боис улар устида ишлашга катта миқдорда маблағ сарфламоқчи. 


Айни пайтда сўз 600 млн.доллар ҳақида бормоқда, бироқ инвестиция қилинадиган маблағ миқдори ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
Маблағларни ҳали эндигина ривожланиш босқичида турган технологияга йўналтириш қарори "Samsung” компаниясининг ютуғи билан шартланган – корейслар сигнални миллиметр частотали диапазонда узатиш имконини берувчи қатор қурилмаларни ишлаб чиқишга муваффақ бўлган.“Huawei”нинг ғоясига кўра, 5G тармоқлари устида ишлашга сармоя инвестициялаш ишлари нафақат сигнални узатиш масофасини, балки тезлигини ҳам оширишга ёрдам беради. Техник жиҳатдан буни амалга оширишнинг имкони бор, бироқ бешинчи авлод уяли тармоқлари тез орада пайдо бўлишига умид қилмаса ҳам бўлади. Гап шундаки, ҳозир 4G тармоғи ривожлантирилмоқда ва у ҳали ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этгани йўқ.
“Huawei” раҳбарияти бешинчи авлод уяли тармоғини 2020 йилда ишга тушириш ниятида, аммо бу фақат Хитойда юз бериши мумкин. Юқорида тилга олинган маблағлар бирданига эмас, балки аста-секин, яъни яқин беш йил ичида инвестиция қилинади. Сармоя фақат уяли тармоқларга алоқаси бўлган технологияларни яратиш ва уларни ривожлантиришга йўналтирилади. 5G технологиясини қўлловчи смартфонлар ва планшетларни ишлаб чиқиш ишлари эса қўшимча пул маблағларини талаб этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1