21.11.2013 14:18
Халқаро космик станциягача таксида етиб олиш мумкин бўлади
асосида парвоз қилувчи фазовий такси яратишга аризалар қабул қилиши ҳақида эълон қилди.
Шу тариқа Агентлик экипажларни ХКСга етказиш бўйича Россиянинг монополиясига чек қўйишга умид қилмоқда. Қайд этиб ўтамиз, 2011 йили шатллар парвози дастури жуда қимматга тушаётгани ва уларнинг хавфсизлиги борасида жиддий саволлар туғилаётгани сабабли мазкур дастур ёпилганидан кейин АҚШ фазога парвозлар бўйича ўз тизимисиз қолганди. “Интерфакс” агентлигининг қайд этишича, янги дастур НАСАга иккита муаммони ҳам ҳал этиш, шунингдек, астронавтларни АҚШ ҳудудидан фазога учириш имконини қайтаради.
ХКСга тижоратасосида амалга ошириладиган биринчи парвоз 2017 йилда юз бериши кўзда тутилган.
Шундан сўнг станцияга тахминан ҳар ярим йилда тўрт кишидан иборат экипажни жўнатиш мумкин бўлади. Ҳозирнинг ўзидаёқ “SpaceX” хусусий компанияси ХКСга битта синов парвози ва иккита юк рейсини амалга оширди. “Orbital Sciences” компанияси эса сентябрь ойида ўз кемасида синов парвозини амалга оширди ва ҳозир биринчи юк рейсига тайёргарлик кўраётган бўлиб, у декабрь ойига режалаштирилган. Шу ўринда, “Falcon-9” ракетаси ва “Dragon” кемаси (“SpaceX” компанияси), “Antares” ракетаси ва “Cygnus”кемаси (“Orbital Sciences” компанияси) НАСАнинг 800 миллион долларга яқин молиявий кўмагида яратилганини қайд этиш жоиз. Компаниялар ўз старт майдонларини ҳамда ер усти бошқариш станциялари ва ёрдамчи хизматларини Флорида ва Виржинияда ташкил этмоқда.