Ушбу роботлар оиласи устидаги ишлар 2004 йилдан буён Бирлашган Араб Амирликларининг
шайхи томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан олиб бориляпти. Янги “REEM-С” версиясининг муаллифлари ушбу робот "Honda ASIMO”га рақобатчи бўлиши мумкинлигини қайд этади. Олдинги версиялардан фарқли ўлароқ янги роботни тадқиқот платформаси сифатида сотиб олиш мумкин. “PAL Robotics” вакилларининг сўзларига кўра, “REEM-C” роботлар ҳаракатидаги муаммоларни ўрганиш, объектларни бошқариш ва навигация учун мос келади.
“REEM-C”нинг баландлиги 165 см ни, оғирлиги 70 кг ни ташкил этади. Робот эркинликнинг 44 та даражасига эга. Максимал ҳаракатланиш тезлиги – сониясига 28 см. Роботга иккита компьютер, стереокамера, микрофонлар, динамиклар ва турли сенсорлар, шу жумладан, узоқни ўлчайдиган лазерли қурилмалар ўрнатилган. Робот литий-ионли батареядан қувват олади, унинг заряди актив режимда 3 соатга етади.