1

“Winamp” лойиҳаси 20 декабрда ёпилади

HI-TECH 22.11.2013, 14:58
“Winamp” лойиҳаси 20 декабрда ёпилади
Американинг AOL корпорацияси “Winamp” лойиҳаси ёпилгани ҳақида эълон қилди.

Ушбу лойиҳа таркибига оммавий медиаплеер ва қатор мусиқий серверлар киради, дея хабар
беради "The Next Web”.

Олинган маълумотларга кўра, “Winamp.com” сайти 20 декабрь куни ўз фаолиятини тўхтатади,
шу жумладан, медиаплеерни юклаб олиш мумкин бўлган саҳифа ҳам ёпилади. Шу тарзда, “Winamp 5.66” версияси энг сўнггисига айланади. Лойиҳа бош директори Жино Йохэм “Winamp” ёпилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, бироқ кейинги изоҳлардан бош тортди. Қайд этиб ўтамиз, “Winamp” лойиҳасининг тақдимоти 1997 йили ўтказилган. У талабалар Жастин Фрэнкел ва Дмитрий Болдирев томонидан яратилган. Кейинчалик Фрэнкел “Nullsoft” компаниясини ташкил этади, уни 1999 йилда “AOL” корпорацияси 80 миллион долларга сотиб олади. Айни пайтда 77 миллионга яқин киши “Winamp” фойдаланувчилари ҳисобланади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1