1

ТЕЛЕФОНИНГИЗНИ ТЎҒРИ ҚУВВАТЛАНТИРАСИЗМИ?

HI-TECH 07.09.2017, 09:27
ТЕЛЕФОНИНГИЗНИ ТЎҒРИ ҚУВВАТЛАНТИРАСИЗМИ?

1. Қувватсизланиб қолмасин

Воситанинг қуввати 0 фоизга тушиб қолишига йўл қўйманг. Аккумуляторнинг узоқ хизмат қилиши неча фоиз қувватланганлигига боғлиқ. Демак, қувватлантириши цикли қанчалик кам бўлса, аккумулятор шунча узоқ хизмат қилади. Мутахассислар экрандаги кўрсаткич 50 фоиздан тушиб кетмасин дея маслаҳат беришмоқда. Қуйидаги жадвалда телефоннинг хизмат қилиш цикли ва қувватлантириш даражаси келтирилган. Унга кўра қувватлантириш даражаси қанчалик юқори бўлиб, хизмат қилиш цикли кам бўлса аккумулятор шунча узоқ хизмат қилади.

Қуватталнганлик даражаси

Хизмат қилиш цикли

100% DoD

500

50 % DoD

1 500

25% DoD

2 500

10 % DoD

4 700


2. Электр тармоғида қолиб кетмасин

Экрандаги маълумот 100 фоизни кўрсатиб турса ҳам, телефонни тармоқдан узмасангиз, мосламангиз тез орада ишдан чиқади. Шунинг учун уни ётишдан аввал тармоққа уламанг. Яхшиси, телефоннинг қувватини 40-80 фоиз оралиғида мўтадил ушлашга ҳаракат қилинг.

3. Қувватини ойда бир бор қувват 0 гача туширинг

Телефон экранидаги қувватни кўрсатувчи мослама тўғри ишласин десангиз, ҳафтада бир марта уни 0 фоизгача қувватсизлантириб, сўнг 100 фоизга етказинг.

4. Қувватлантириш вақтида гаплашиш мумкинми?

Аслида бу паллада уяли алоқа воситангиздан фойдалансангиз бўлади, фақат қувватланиш жараёни бироз чўзилади. Лекин аккумуляторнинг ўзига зиён етказмайди.

5. Мосламангизни қизиб кетишдан асранг

Мутахассислар телефон ва ноутбук сингари воситалар аккумуляторининг «умрини узайтириш» учун уларни қизиб кетишдан асраш лозимлигини таъкидлашмоқда. Қизий бошлаганини сезсангиз, ўчириб қўйишга ҳаркат қилинг.

6. Телефондан фойдаланмасангиз...

Агар узоқ муддат фойдаланмасангиз, уни ўчириб, аккумуляторини олинг ва салқинроқ жойда сақлашга одатланинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1