1

«Одноклассники» чеҳраларни таний бошлади

HI-TECH 23.11.2013, 14:21
«Одноклассники» чеҳраларни таний бошлади
"Одноклассники" ижтимоий тармоғида чеҳраларни таниб олиш функциясипайдо бўлди.

Янги сервис портретларда ҳам, жамоали фотосуратларда ҳам бош бирозэгик бўлган ҳолатда бўлганида ҳам инсон чеҳрасини таниб олишга қодир.

Лойиҳа раҳбариятитаниб олиш механизми дўстларнинг фотосуратда қайд этилиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиришига умид қилмоқда, деб ёзади “РИА Новости”.

Ижтимоий тармоқ маълумотларига кўра, "Одноклассники"га фойдаланувчилар томонидан ҳар куни 12-18 миллион фотосурат юкланади.  Бунда 7 миллионта сурат шахсий бўлиб, улар модерация қилинади. Фотосуратларнинг тахминан 10% текширувдан ўтмайди.  Россиянинг энг машҳур ижтимоий тармоғига кундузи ташриф буюрувчилар сони 40 миллион кишини ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1