1

БРИТАНИЯЛИКЛАР ЯНГИ ПРОТЕЗ ИХТИРО ҚИЛИШДИ

HI-TECH 08.09.2017, 18:34
БРИТАНИЯЛИКЛАР ЯНГИ ПРОТЕЗ ИХТИРО ҚИЛИШДИ

Нуқсон билан туғилиш энг ачинарли ҳолатлардан бири. Қўл ёки оёқсиз туғилиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бу нуқсонни ва шу нуқсонга эга бўлган инсонларга Буюк Британия Соғлиқни Сақлаш бошқармаси ва Open Bionics компанияси биргаликда Брис­толь шифохонасида янги протез қўл ва оёқ ихтиро қилишди.

Масалан, қўл ҳажмига мослаб айнан битта бемор учун махсус 3D принтерларида протез қўл тайёрланди. Бу протезларнинг бошқаларидан фарқи шундаки, янги ихтиро қилинган протезлар енгил, хавфсиз ва худди тана аъзосидек тез ва аниқ ишлайди.

Протезларни беморнинг истагига қараб турли кўринишларда, беморнинг ўз ўлчамига мослаб тайёрлаб бериш мумкин. Протезлар шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб қўйила бошланади. Унинг нархи катталар учун 60 минг фунт стерлинг бўлиши тахмин қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1