1

“AMAZON” ГИД – ҚУРИЛМА ЯРАТДИ

HI-TECH 09.09.2017, 14:46
“AMAZON” ГИД – ҚУРИЛМА ЯРАТДИ

Бугунги кунда замонавий супермаркетлар тобора кўпайиб бормоқда. “Amazon” сотувчилик фирмаси харидорлар учун янги ихтирони амалга­ оширишди...

Бу ихтиро KNECT деб номланади. Энди сиз харид қилмоқчи бўлган маҳсулотларингизни дўкон бўйлаб излаб юриб вақтингизни беҳуда кетказмайсиз. Барча маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар KNECT сенсорли экранга жойлаштирилган. Сиз харид қилмоқчи бўлган маҳсулотингиз нархи, ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган санаси, сўраган маҳсулотингиз қаерда ва қайси қаторда эканлиги каби бошқа маълумотларни KNECT орқали тез ва осон билиб олишингиз мумкин. Бу эса харидингизнинг тез ва сифатли бўлишини таъминлайди.

Мазкур ихтиро 1 ой синовдан ўтказилган ва у харидорларга жуда манзур бўлган. Ғоя муаллифлари мазкур ихтирони янада такомиллаштириш устида ишлаётганликларини таъкидлашмоқда. KNECT тез кунларда кўплаб дўконлардан жой олиб, харидорларга сифатли хизмат кўрсатиши айтилмоқда. “Amazon” сотувчилик фирмаси ходимларининг сўзларига кўра, шу 3 ой ичида дунёнинг турли бурчакларидаги йирик супермаркетлар билан KNECT қурилмасини етказиб бериш борасида шартномалар имзоланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1