1

НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ИНТЕРНЕТ ВА “НАШР ҚИЛИНАДИГАН” УЙЛАР ВУЖУДГА КЕЛАДИ

HI-TECH 11.09.2017, 11:36
НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ИНТЕРНЕТ ВА “НАШР ҚИЛИНАДИГАН” УЙЛАР ВУЖУДГА КЕЛАДИ

Яқинда Сан-Хосе шаҳрида тадбиркор ва футурологлар (келажакшунослар) иштирокида анъанавий “Institute for the Future” — футурологик анжумани бўлиб ўтди. Анжуман якунларига кўра, яқин ўн йил ичида юзага келиши кутилаётган технологик янгилик­лар аниқланди...

Яқин ўн йил ичида интернетнинг янги авлоди вужудга келади. Сир эмаски, интернет дастлаб давлат ва тижорат манфаатларидан холи бўлган ягона эркин ҳудуд сифатида юзага келганди. Аммо бугунги кунда интернет ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олган ягона марказлашган тизимга айланди. Бу тизимдан нафақат эзгу, балки турли қора ниятли кучлар ҳам унумли фойдаланмоқда. Бироқ яқин йилларда интернетнинг концепциялари бир мунча ўзгаради. Унинг хавфсизлигини ошириш юзасидан кенг қамровли ишлар қилинади.

Ишлаб чиқарувчилар учун википедия тармоғи вужудга келади. Мазкур онлайн энциклопедия маълум вақт ахборотга бўлган монополия тушунчасини йўққа чиқарди. Эндиликда бугунги кунда мавжуд барча маҳсулотлар ҳақида ягона марказлашган ахборот тизими вужудга келади. Шу тариқа монополия гигантлари “эгардан” тушишларига тўғри келади. Энди истеъмолчи интернет тармоғи орқали исталган корхонанинг маҳсулоти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб, унга буюртма бериши мумкин.

3D-нашр қурилиш тизимида инқилоб ясайди. У қурилиш ва ишлаб чиқаришдаги эски қолипларни бутунлай енгиб чиқади. “Босиб чиқарилган уйлар” мавжуд иншоотлардан кескин фарқ қилади ва у фантастик фильм­лардаги “келажак уйлари” ҳақидаги орзуларни рўёбга чиқаради.

Пенитенциар тизим ҳақидаги тушунчалар ҳам ўзгариб кетади. Меҳнат билан даволаш асосий йўналиш кўринишини олади. Ҳатто маҳбуслар ҳам ўз ишини юритиши, изланишлар олиб бориши мумкин бўлади.

Моддий бойликлар ва табиий ресурслардан фойдаланиш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади, улардан ҳамкорликдаги фойдаланиш ғояси ҳаётга татбиқ этилади. Дейлик, кимдадир моддий ресурс (машина, уй ва в.б.) бўлса, бошқа ундан вақтинча фойдаланиш учун маълум миқдорда тўлов тўлашга рози бўлса, ҳар икки киши ўзаро келишган ҳолда бу ресурсдан умумийликда фойдалана оладилар. AirBnB орқали арендага олинган турар-жойлар, Mobility ёки ZipCar дастури орқали ижарага олинган автомашиналар ана шу тенденциянинг илк кўринишлари саналади. Чунки текширувларга кўра одамлар ҳам бизнес субъектлари ҳам ўзларидаги моддий ресурслардан ўртача ўн фоиз ҳолда тўлиқ фойдаланишар экан.

Жамоатчилик ва хайрия муносабатлари олдиндан тўлов тизими эвазига ривожланади. Масалан, айрим қаҳвахоналарда сиз ўзингиздан кейин келиши мумкин бўлган нотаниш мижоз учун тўлайсиз. Сизни эса бу қаҳвахонага сиздан аввал келган мижоз тўлаб кетган пул эвазига меҳмон қилишади. Албатта бу усул хайрия мақсадлари учун анча қизиқ ва мақбул.

Масофадан туриб ишлаш одатий кўриниш касб этади. Фрилансер (эркин журналистлар) сони тобора ошиб боради. Футурологлар фикрича, масофадан туриб иш битириш афзалликларини инсоният тўла-тўкис англаб етади. Одамлар ўртасидаги масофанинг аҳамияти қолмайди.

Ер микрофлорасининг глобал харитаси тузилади. Шу тариқа бизнинг экотизим ҳақидаги қарашларимиз ҳам ўзгаради. Агар “Earth Microbiome Project” номли лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, сайёрамиз аҳолисининг турли ҳаёт даражаси ҳақидаги тасаввурлари ўзгаради. Бактерия­ларни ўрганиш даражаси янада ривожланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1