“Селфи” ишқибозлари учун “Sony” компанияси ажойиб сюрприз тайёрламоқда...
Мутахассислар “Сельфи”га қараб, инсон ҳис-туйғуларини аниқлаш технологиясини яратишди. Смартфон ёки рақамли фотоаппаратда олинган суратларнинг барчаси махсус бўлимга юборилади. У ерда суратлар қайта ишланади, компьютер уларга қараб, суратдаги инсоннинг кайфиятини аниқлайди ва тақсимлаб чиқади.
Кейин сиз ўз суратларингизни ҳолатингизга қараб ўзгартириш имконига эга бўласиз. Масалан, сиз қайси ҳолатдаги расмларингизни томоша қилмоқчисиз: хурсанд, маъюс ёки қўрқув пайтидагилариними? Бу тизим ҳатто сизнинг тушларингизни ҳам ўрганиб чиқади.
Бунинг учун камера кечаси билан сизнинг ухлаган пайтдаги ҳолатингизни суратга олиб чиқиши керак.