my5
all

Ёнғоқлар умрни 20%га узайтиради

САЛОМАТЛИК 25.11.2013, 14:19
5803
Ёнғоқлар умрни 20%га узайтиради
Ҳар куни ёнғоқ истеъмол қилиш асосий сурункали касалликлардан, шу жумладан, юрак-қон томир хасталиклари ва иккинчи турдаги қандли диабет касаллигидан ўлиш хавфини 20% га камайтиради. Бу ҳақда Гарвард олимлари маълум қилади.

Олимлар ушбу фактга асос сифатида иккита тадқиқотни олган. Биринчиси, 122 минг нафар америкалик ҳамшираларнинг саломатлиги ва ҳаёт тарзига тегишли бўлса, иккинчиси, Америка соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи 51,5 минг нафар эркак учун худди шу маълумотларни ўз ичига олган.   

Маълум бўлишича,ёнғоқларни кам истеъмол қилган (камида 30 граммдан ҳафтасига бир мартадан кам) одамларда, умуман ёнғоқ тановул қилмайдиган одамларга қараганда, ўлим ҳолати 7%га паст бўлган. Ҳафтасига бир марта ёнғоқ истеъмол қилган кишиларда ўлим
ҳолати 11%га камлиги аниқланган. Ҳар куни ёнғоқ тановул қиладиган одамларда ушбу кўрсаткич 20%ни ташкил этган. Ёнғоқнинг тури ўлим ҳолатларининг камайишига таъсир кўрсатмаган.
Бундан ташқари, тадқиқотчилар ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишнинг бошқа ижобий томонларини ҳам аниқлашга муваффақ бўлди. Ким кўпроқ ёнғоқ еса, ўша хушбичим бўлган,
спортга кўпроқ вақт ажратган ҳамда кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилган.
Умуман олганда эса, тўғри танланган парҳез умрни сезиларли тарзда узайтириши ва айрим касалликлар эҳтимолини камайтириши мумкин. Хусусан, диабет ва инсульт касаллигининг генетик хавфини балиқ парҳези тўлдира олади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° небольшая облачность
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4