АсосийSalomatlik

Шифо маслаҳат: ЮРАГИНГИЗ НОТИНЧМИ?

'Шифо маслаҳат: ЮРАГИНГИЗ НОТИНЧМИ?'ning rasmi
— Авваллари ҳам чап кўкрак соҳасида санчиқли оғриқлар бўлиб турарди. Шу кунларда чап қўлим ва курагимда ҳам санчиқ пайдо бўлиб қолган. Юрагим эмасмикан деб ташвишдаман. Баъзилар бу невралгия, юрак эмас, дейишаяпти. Юрак безовталиги бўлса, қандай белгилар содир бўлиши мумкин? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Холида Омонова, Самарқанд вилояти

Насиба АЛИМОВА, олий тоифали шифокор-кардиолог:

— Юрак соҳасидаги оғриқ турли характерда бўлиши мумкин. Қолаверса, ушбу аъзодаги оғриқнинг бир қанча турлари бор. Безовталикка аниқ ташхис қўйиш учун оғриқнинг келиб чиқиш пайти, давомийлиги, тананинг қайси аъзоларига тарқалаётгани ва қай ҳолатда бошланишини билиш лозим. Кўпинча қисқа муддатли ва ўз-ўзидан ўтиб кетадиган оғриқлар юрак билан боғлиқ бўлади. Узоқ давом этадиган хили эса юрак атрофидаги мушаклар, нерв толалари иши билан изоҳланади. Маслаҳатим — шифокор кўригидан ўтинг. Мутахассис умумий аҳволингиз, шикоятларингиздан келиб чиқиб, вазиятга аниқлик киритиши мумкин. Ташхис қўйишда кардиограмма текшируви, ЭхоЭКГ таҳлиллари ўтказилади. Бугун юрак фаолиятидаги ўзгаришларни баҳолашда юракка юклама бериш усули ҳам қўлланилмоқда. Ушбу усул юракнинг функционал ҳолатини аниқ баҳолаб беради. Мутахассис назоратида ўтказилган юклама усули натижасидан келиб чиқиб, оғриқ юрак билан боғлиқми ёки бошқа ўзгаришлар таъсирими, аниқ хулосага келиш мумкин. Сўнг шунга кўра муолажа усули танланади.



    Бошқа янгиликлар