АсосийSUG'DIYONA

ОЛХЎРИ ВА ОЛМАЛИ РЕЦЕПТ: «СЕНТЯБРЬ ТОНГГИ» РУЛЕТИ

'ОЛХЎРИ ВА ОЛМАЛИ РЕЦЕПТ: «СЕНТЯБРЬ ТОНГГИ» РУЛЕТИ'ning rasmi

Зарур масалиқлар: 200 гр. творог, 100 гр. сариёғ, 2 стакан ун, ярим стакан шакар, 2 донадан олма, олхўри ва тухум, битта тухум сариғи, 4 ош қошиқ ванилинли шакар, ярим чой қошиқ истеъмол содаси, қанд упаси, туз.

Тайёрланиши: 1. Меваларни ярим ой шаклида кичкина қилиб тўғранг.

2. Тухумни шакар билан кўпиртиринг. Хона ҳароратида юмшатилган сариёғни қўшинг. Сўнгра творогни. Ун, истеъмол содаси ва туз солиб хамир қоринг.

3. Хамирни 0,5-0,7 см. қалинликда ёйинг. Ванилинли шакарни сепинг. Мева бўлакларини кетма-кетлигида жойлаштириб чиқиб, сўнгра рулет шаклида ўранг. Юзига тухум сариғи суртинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 20-30 дақиқада пишади. Пишгач, юзига қанд упаси сепинг.

50 дақиқа.

6 кишилик.

Бошқа янгиликлар