1

АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқмоқчи

ДУНЁ 26.11.2013, 14:32
АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқмоқчи
АҚШ 2014 йилдан кейин Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш билан таҳдид қилди.

Агар президент Ҳамид Карзай яқин кунларда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама келишувга имзо чекмаса, АҚШ қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетади. 

 Ушбу баёнот 25 ноябрь куни АҚШ президентинингмиллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сьюзан Райс томонидан Карзайнинг ўзи билан кечган суҳбат чоғида билдирилди, дейилади Оқ уйнинг расмий сайтида. Сиёсатчилар ўртасидаги учрашув Қобулда бўлиб ўтди. 

Райс хонимнинг изоҳ беришича, шартномани имзолашни кечиктириш вазиятни “АҚШ ва НАТОга 2014 йилдан кейин Афғонгистонда ҳарбийларини қолдиришни режалаштириш учун зарур бўлган ойдинликдан” маҳрум этади. Битим Америка ҳарбийларига асосий қўшинлар олиб чиқилганидан кейин мамлакатдаги қонунни ҳимоя қилиш имконини беришга қаратилган, дея эслатади Райс.

Ушбу баёнот музокаралар чоғида Карзай томонидан илгари сурилган янги шартлар фонида янгради. Хусусан, Афғонистон президенти АҚШдан оддий фуқароларнинг уйида ҳарбий амалиётларни тўхтатишни ҳамда мамлакатга Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган афғонларни қайтаришни талаб қилган, дея хабар беради “Reuters”. Бундан ташқари, Карзай шартномани 2014 йил апрель ойида президентлик сайловлари ўтказилганидан кейингина имзолаган маъқул эканини ҳам билдирган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1