1

Шифо маслаҳат: “ҚИЗИМДА КИСТА БОР ЭКАН...”

САЛОМАТЛИК 23.09.2017, 11:11
Шифо маслаҳат: “ҚИЗИМДА КИСТА БОР ЭКАН...”

— Тухумдон кистаси фақат аёлларда учрайди, деб ўйлардим. Яқинда қизимни тиббий кўрикдан ўтказаётиб, УТТ текшируви чап тухумдонда киста борлигини кўрсатди. Суриштирсам, аввал оғриқ бераркану, қизим бу ҳақида айтмаган экан. Энди боламдан хавотирдаман, Муолажа қилинса, кейинчалик асорати бўлмасмикан?

Зебо, Тошкент вилояти

Нилуфар АБДУЛЛАЕВА, олий тоифали шифокор-гениколог:

— Тухумдон кистаси гормонал ўзгаришлар, жинсий аъзодаги яллиғланиш, томоқ, бурун бўшлиғидаги инфекциялар асоратида келиб чиқиши мумкин. Киста йиринг, қон ёки суюқлик йиққан пуфакча кўринишида бўлиб, ҳайз олди оғриқ беради. УТТ текшируви киста борлигини кўрсатган бўлса, гинеколог кўриги билан бирга эндокринолог хулосаси ҳам талаб қилинади. Гормонларга таҳлил топширилиши ҳам мумкин. Яллиғланишга қарши препаратлар, гемоглобин ва иммунитетни мустаҳкамловчи воситалар ёрдамида бажарилган муолажа натижасида киста сўрилиб кетади. Даволаниш чораларининг тўғри бажарилса, кейинчалик ҳеч қандай асорати бўлмайди, хусусан, фарзанд кўришга ҳам таъсири йўқ. Касаллик қайталанмаслиги учун қалқонсимон без профилактикасига жиддий эътибор қаратиш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1