АсосийHi-tech

МАЪЛУМОТ АЛМАШИШ УЧУН ТЕЗКОР ДАСТУРЛАР

'МАЪЛУМОТ АЛМАШИШ УЧУН ТЕЗКОР ДАСТУРЛАР'ning rasmi

Бугунги кунда ҳар дақиқада янги-янги дас­турлар ишлаб чиқилмоқда. Масалан, керакли маълумотни дунёнинг исталган нуқтасига электрон почта орқали қисқа муддат ичида юборишингиз мумкин. Агар ўша сиз маълумот юбормоқчи бўлган киши шундоқ олдингизда бўлса-чи? Албатта Bluetooth орқали деб жавоб бермоқчимисиз? Сиз ундан-да тезкор ва ундан-да ишончли дастурлардан фойдаланишни хоҳлайсизми? Бу каби жуда тезкор ва сифатли дас­турлар борми дейсизми? Ҳа, бор. Улар Bluetooth дастуридан 100 марта ва ундан-да тез ишлайди. Шу каби дастурлар билан таништирамиз...

Zapya. Маълумотларни узатиш учун мўлжалланган бўлиб, Android, iPhone/iPad, Windows Phone/ компьютерлар ва Mac каби уяли алоқа воситалари ва компьютерлар учун мўлжалланган.
■ Ҳеч қандай интернет созламаларисиз ва WiFiсиз фойдаланасиз.
■ Маълумотларни юбориш учун узатиш мосламаси, яъни USB кабель ишлатмайсиз.
■ Турли хил уяли алоқа воситалари, компьютерлар билан ҳам ўзаро маълумот алмашина олади. Масалан, Android ва iPhone ёки Kompyuter ва Android уяли алоқа воситалари билан ҳеч қандай муаммосиз ишлайди.
■ Маълумотлар узатиш тезлиги Bluetooth дастуридан 200 марта тез ва сифатли.
■ Бу дастур билан маълумотни бир вақтни ўзида яна 6 та уяли алоқа воситаси ва 64 тагача компьютерларга қийинчиликсиз узата олади.
Бепул юклаб олиш учун: http://top-android.org/programs/8437-zapya-pereda4...
Ҳажми янги 3.7.1, версияси 7.5 MB.

AirDroid — Android on Computer. Компьютер ва уяли алоқа воситалари ўртасида қўшимча қурилмаларсиз маълумот алмашиш учун мўлжалланган.
■ Android тизимидаги уяли алоқа воситалари, компьютер ва Planshetlar учун мос келади.
■ SMS, қўнғироқлар тарихи, турли дастурларни юбора олади.
■ Android уяли алоқа воситалари орқали компь­ютерларга WhatsApp, WeChat, Line каби дастурларни алмашиш имконияти мавжуд.
Бепул юклаб олиш http://airdroid.ru.uptodown.com/android .
Умумий ҳажми: 16.53 MB.

Xender Маълумотларни телефондан телефонга ёки компьютерга ўтказишингиз мумкин.
■ USB кабеллари шартмас. Xender дас­турининг 3.1.0304 версиясини қуйидаги линкдан http://trashbox.mobi/files30/570283/cn.xender-217.... юклаб олиш мумкин.
■ Xender дастуридан фото, видео, файллар, дас­турларни чек­ловларсиз юбориш мумкин.
■ Бу дастур бир вақтни ўзида 4-х ва ундан кўпроқ фойдаланувчилар билан бир вақтни ўзида боғлана олади.
■ Дастур инглиз, араб, Хитой, немис, ҳинд, индонез, япон, корейс, португал, рус ва испан тилларини ўз ичига олади.

WiFi File Transfer Дастур Android қурилмаларига мўлжалланган
■ WiFi билан узвий боғлиқликда ишлайди. USB кабель шарт эмас.
■ Қабул қилинган ёки юборилган маълумотларни пароллаб қўйиш ҳам мумкин.
■ Мусиқа, видео, расм ва турли катталикдаги маълумотларни осонгина жўната олади.
■ Қабул қилинган маълумотларни ўша заҳотиёқ кўриш имконияти мавжуд.
Юклаб олиш: http://wifi-file-transfer.ru.uptodown.com/android/...



    Бошқа янгиликлар