1

Космосни ифлослантириш бўйича Россия биринчи ўринда

HI-TECH 30.11.2013, 12:09
Космосни ифлослантириш бўйича Россия биринчи ўринда
АҚШ ер орбитасида ишлаб турган космик аппаратлар сони бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллаб турган бир пайтда, Россия космик чиқиндилар сони бўйича биринчиликни қўлдан бермай келяпти.

Бу Москва яқинида жойлашган Королёво шаҳарчасидаги РоссияМарказий машинасозлик илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан эътироф этилди.  
Маълумотларга кўра, АҚШ ҳозирда ишлаб турган 371 та, Хитой 113 та, РФ 111 та сунъий йўлдошга эга. Фазодаги чиқинди миқдори бўйича эса ушбу учталик ўзгача тартибда турибди: Россияга 6125 та, АҚШга 4627 та, Хитойга 3672 та объект қарашли.

Жами Ер орбитасида октябрь ойи охири ҳолати бўйича институт баллистиклари томонидан 15 733 та “чиқинди” объект қайд этилди. Уларнинг орасида 2588 та ишламайдиган космик аппарат, 1918 та тезлатиш блоки ва ракета-ташувчиларнинг охирги босқичлари, 11 227 та бузилган космик аппарат парчалари, тезлатиш блоклари, ракета-ташувчиларнинг охирги босқичлари ва ишга тушириш операцион элементлари бор.

Чиқиндиобъектларининг 80%га яқини ер атрофи бўшлиғидаги паст орбитал соҳада айланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1