Технологиялар ривожланган сари инсонларнинг талаби ҳам шунга қараб ўзгариб боради. Яқинда ихтирочилар инсонлар учун янги қурилмани ишлаб чиқишди. Бу HUSHME деб номланди. Суратини кўриб “ғалати қурилма экан” деб ўйлашингиз табиий ҳол албатта, лекин бу жуда фойдали қурилма...
Сиз бу қурилма орқали овозли чат, телефонда суҳбатлашишда фойдаланишингиз мумкин. Оғиз қисмига қўйилган HUSHME қурилмаси сизнинг гапларингизни суҳбатдошингизга юборади. Сизнинг гапларингизни ёнингиздагилар эшитишмайди ва бу билан сиз уларга халақит бермайсиз. HUSHMEга уланган қулоқчин билан эса суҳбатдошингиз гапларини эшитишингиз мумкин бўлади.
Ҳозирча ихтиронинг фақат биттагина намунаси мавжуд. Лекинихтирочилар бунинг афзалликларини янада кўпайтириш ва бошқа функцияларни қўшаётганликларини айтишмоқда. Ғоя муаллифларидан бирининг сўзларига кўра, HUSHME энди фақат овозли чат ва суҳбатларда эмас, балки ёзишмаларда ҳам асқотиши мумкин.
Қурилмани телефон ёки компьютерга улаган ҳолда сиз гапирган гапларингиз ва сўзларингиз телефон ёки компьютерда “матн” шаклида ёзилиб боради. Бу имконият эса ҳозирча фақат қурилмага ўрнатилган тиллардагина мавжуд, дея таъкидлашмоқда. Қурилманинг биринчи авлоди яқин кунларда сотувга чиқарилиши ва унинг нархи 200 доллар эканлиги айтилмоқда.






