АсосийSUG'DIYONA

ГУГУШ: “ЯЛДО КЕЧАСИ”ДАН “ИШҚ ФАРЁДИ”ГАЧА...

'ГУГУШ: “ЯЛДО КЕЧАСИ”ДАН “ИШҚ ФАРЁДИ”ГАЧА...'ning rasmi

У куйлаган қўшиқлар ўтган асрнинг етмишинчи йилларида жаҳондаги кўплаб мамлакатларда радио тўлқинлари орқали янграб, миллионлаб мухлислар қалбига кириб борган эди.

Бизни мафтун этган ижро

Хонанда ижросидаги фарахбахш тароналарни нафақат ёш қўшиқчилар, балкиетти иқлимга донғи кетган санъаткорлар ҳамжўшиб куйлашган. Аммо майин, хушовози билан қалбларни ром этадиган бу ёқимлисанъаткорнинг кимлиги мухлислар учун ўша даврда сир бўлиб қолаверарди. Етмишинчи йиллар охирида биз томонларда “Ялдо кечаси” (“Долгая ночь”) фильми намойиш этилди-ю, миллионлаб мухлислар Гугушнинг гўзал қиёфасини кўришди, ажойиб актриса ҳам эканлигидан воқиф бўлишди. Бундан сўнг эса у бош ролни ижро этган “Ҳамсафар” (“Попутчик”) фильмибарча санъат шайдоларини мафтун этди. Энди унинг суратлари катта-катта кинотеатрларда, хонадонларда пайдо бўлганди. Шундай ашаддий мухлислар ҳам бор эдики, эрталаб ўриндан тургач, унинг суратига боқиб, пинҳона салом беришарди.

Матбуот саҳифаларида Гугушнинг ҳаёти ва ижодига оид мақолаю эсселар юз очди. Илк мақолалар Эрон, Афғонистон, Туркия, Озарбайжон давлатларидачоп этилган материаллар эди. Мухлисларни эса, энг аввало, Гугушнинг исми маъноси қизиқтирарди. Ҳолбуки, Гугуш унинг асл исми эмас. Онасининг исми – Фойизе бўлгани учун унга Фоиғе исми берилган. Отаси – Собир табризлик озарбайжонлардан эди. Эрон акробатика санъатида у Собири Оташин номи билан машҳур бўлган.

Санъат йўлининг мусофири

Гугушлар оиласи Теҳроннинг Саричашма кўчасида арманлар билан қўшни эди. Кичик Фоиғе билан уларнинг ўғиллари Ануш ўйнар ва қизчани Гугуш, деб чақирарди. (Арманлар орасида Гугуш ўғил болалар исми). Шу-шу Фоиғе Гугушга айланди...

Гугушнинг болалиги осон кечмаган. Укаси – Фаридун дунёга келиши билан ота-онаси ажрашдилар. Фоизе хонимнинг иккинчи оиласи ҳам бузилди. Собир – Гугушнинг отаси Теҳрон меҳмонхоналаридаги қаҳвахоналарда акробатика билан шуғулланиб, даромад қиларди. Кейинчалик у “Кристалл” қаҳвахонасида ўтказиладигантадбирларга Гугушни ҳам жалб этадиган бўлди. Зеҳни ўткир, овози ширингина қизалоқнинг илк қўшиқларисанъат мухлисларини ҳайратга солди. Шу тариқа Гугуш санъат йўлининг мусофирига айланди. Отаси билан сафарларга чиқиб, шаҳарма-шаҳар кезадиган бўлди.

Араб мамлакатларидан бирига қилган сафари асносида ҳоким саройида ҳам концерт дастури ташкиллаштирилган эди. Ҳоким истеъдоди фавқулодда баланд қизчанинг санъатига лол бўлиб, Собир Оташинга уни юз минг динор эвазига сотишини таклиф қилади. Аммоҳунарининг бозори касод бўлаётган Собириккинчи хотинининг тазйиқи остида даромад манбаидан маҳрум бўлмаслик учун таклифни рад этади.

Яна бир қизиқ воқеа. Араб шайхларидан бири Гугушга битта олтин танга ва бир жомадон тўла кийим-кечак туҳфа қилади.Гугуш эса бу туҳфаларни етимхона болаларига беришни илтимос қилади. Шайх бу гапдан сўнг нафақат Гугуш қайтарган нарсаларни, балки улардан бир неча чандон кўп туҳфаларни шаҳардаги етимхона болаларига тарқатади.

Бўлажак санъаткор саккиз ёшидарадионинг “Субҳе жумэ” (“Жума тонги”)номли эшиттиришларида қатнаша бошлади.Уўн ёшиданоқ экранларда намоён бўлди. Илк бор роль ижро этган фильми – “Қўрқув ва умид”(1960 йил) эди.

У – ишқ куйчиси

Гугуш бугунги кунга қадар 30 дан зиёд фильмларда бош ролни ижро этган. “Малоиклар туни”,“Асал ойи”, “Субҳидам”, “Қайноқ ҳис”, “Бахт дарвозаси” каби киноасарлар дунёда жуда катта аудиторияларни забт этган фильмлар сирасидандир. Шундай бўлса-да, Гугуш ижодининг асосий йўналиши – қўшиқ. Унинг форс, озарбайжон, арман, инглиз, итальян, испан, француз тилларида ижро этган тароналари бугунги кунда жаҳон мусиқаси хазинасидан муносиб жой олган.

Хонанда 1971 йили Франциянинг Канн шаҳрида иккита французча қўшиғибиланАмерика ва Европа қитъасидан 50 нафар ижрочи қатнашган (у Осиё қитъасининг вакили эди)халқаро танловда биринчи ўринга муносиб, деб топилади. Сўнгра Эйфел телеминорасидаги иккита концерти, 1973 йилда Сан-Ремо шаҳридаги чиқишлари уни Европага танитди.

Гугуш 2000 йили Эронни тарк этди ва бугун АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида яшаб келмоқда. У қаерда, қай бир шароитда бўлмасин,энг аввало, беғубор, соф муҳаббатни, чинакам ишқни тараннум этди, ишқ – инсон учун Аллоҳ ато этган буюк инъом эканлигини талқин қилди. Ватан меҳри, тинчликни асраш, халқлар дўстлиги ҳам Гугушнинг репертуаридан мустаҳкам ўрин олди. Бежиз 2002 йили жаҳонга машҳур радиостанциялардан бирида ўтказилгансўровга кўра, унинг ижросидаги “Ғариби ошно” қўшиғи Ўрта Шарқ минтақасидаги энг оммавий қўшиқ, деб тан олинмаган.

Гугушнинг концертлари хорижда ҳамиша аншлаг билан ўтади. Канаданинг Торонто шаҳридаги стадионлардан бирида минглабмухлислар унинг бир оғиз “Салом” сўзинидақиқалаб олқишлар билан кутиб олишгани эса ҳамон кўпчиликнинг ёдида.

Унинг концерт дастурлари бугунги кунда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри, шунингдек, Туркия, Озарбайжон, Афғонистон, Канада, Тожикистон телеканаллари орқалимунтазам намойиш этиб келинмоқда. Санъаткорнинг суҳбатларини тингласанг, шодлик, бойлик, шуҳрат ёнида ғам-андуҳ, яқинлар соғинчи, мусофирчилик андуҳи ёнма-ён яшаб келаётганига амин бўласан, киши.

– Мен сўнгги нафасимгача азиз мухлисларим учун куйлайман, мухлисларим менинг тоғим, – деган эди Гугуш теледастурлардан бирида.

Шон-шуҳрат ва армон

Гугушнинг шахсий ҳаётини саҳнадагидек саодатли, деб бўлмайди. У уч мартатурмуш қурди. Дастлаб ўгай онасининг жабру зулмидан қочиш учун тунги клуб эгаси – Маҳмуд Қурбонийга турмушга чиқишга мажбур бўлган. Аммо фақат Маҳмуднинг манфаатларига хизмат қилиши керак бўлган (!) бу оила узоққа бормади. Комбиз —Гугушнинг ягона фарзанди, бу оиланинг меваси бўлди. Бугунги кунда Комбиз онаси билан яшамоқда ва у ҳам қўшиқ куйлаяпти.

Гугушнинг иккинчи турмуш ўртоғи эса Эрон кино санъати юлдузи – Беҳруз Вусуқий эди. Улар “Асал ойи” фильмида учрашиб, оила қурдилар, лекин “Айрилиқ” (“Жудойи”) фильми суратга олинганидан сўнг ажрашишди. Гугушнинг учинчи турмуш ўртоғи – Ҳумоюн Масдоғий бўлди. Лекинбу оила ҳам кўп ўтмай бузилди.

Юртимизда Гугушнинг мухлислари жуда кўп. Журналист Муҳиддин Олимпурнинг Гугушга оид “Ишқ фарёд кунад...”(“Ишқ фарёди...”) номли китобида(1995 йил) ўнлаб ўзбекистонлик санъат шайдоларининг машҳур хонанда ва актриса ҳақидаги илиқ фикрлари қайд этилган. Шундан ҳам сезиш мумкинки, Гугуш биз учунбегона эмас!

Шоқаҳҳор Салимов

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Бошқа янгиликлар