1

БУРЖИМИЗГА ҚАРАБ, ПАРҲЕЗ ТУТАМИЗ

СУҒДИЁНА 27.09.2017, 13:27
Теглар: Гўзаллик
БУРЖИМИЗГА ҚАРАБ, ПАРҲЕЗ ТУТАМИЗ

Астропарҳез — астрологиянинг бўлимларидан бири бўлиб, буржингизга қараб парҳез тутишни ўргатади. Сизнинг қайси ойда туғилганингизга қараб феъл-атворингиз, психологик аҳволингиз аниқланади ва шунга мослаб парҳез тузилади.

  • Xолериклар — ҳамал, асад, қавс

Таъсирчан ва шиддат билан ҳаракатланувчи ушбу тоифа вакиллари кунлик рационига яшил ва сариқ рангдаги меваларни, бошоқли ўсимликларни, дуккакли ўсимликларни киритишлари керак. Сабзавотлардан эса бодринг, салат барги, шивитни кўпроқ истеъмол қилинг. Шунингдек, суюқ овқатлар, бўтқалар ейишга одатланинг. Ёғли гўштлардан, ҳар қандай турдаги ҳайвон ёғларидан воз кечинг. Аччиқ зираворлар, нордон мевалар, шўр маҳсулотлардан ўзингизни тийинг.

2. Сангвиниклар — жавзо, мезон, далв

Серғайрат ва дилкаш инсонлар овқатланиш жараёнида 2-3 хилдан ортиқ маҳсулот турларини қабул қилмаганлари маъқул. Улар учун бир хил турдаги маҳсулотлардан истеъмол қилиш фойдалироқ. Кўпроқ суюқ ва иссиқ овқатлар енг. Енгил-елпи таомланиш вазнингизга салбий таъсир ўтказади. Иложи борича бошоқли, дуккакли ўсимликлар, кабачки ва помидорни камроқ истеъмол қилинг. Мевалардан банан, анжир, хурмо қоқисини парҳез пайтида емай қўя қолинг. Муздек сув ва ичимликларга эҳтиёт бўлинг, тез-тез ва кам-камдан таомланинг. Овқатланиш жараёнида телевизор кўриш ва телефонда ижтимоий тармоқларда ўтириш каби зарарли иллатлардан халос бўлинг. Бундай одатлар сизни чалғитиб, еган овқатингизни эсингиздан чиқариб, ўзингизни тўймагандек ҳис қилишингизга туртки бўлади. Натижада вазн тўплайверасиз.

3. Флегматиклар — сарв, жадий, сунбула

Вазмин ва бамайлиxотир бурж вакиллари занжабилли ва шунга ўxшаш қиздирувчи, аччиқ, ўтли дамламаларни камроқ ичишгани маъқул. Кўпроқ шоколад, асал ва қизил, сариқ, тўқ сариқ рангли мевалардан истеъмол қилинг. Мол ва қўй гўштини иложи борича, ўз рационингизда камайтиринг, унинг ўрнига курка ва товуқ гўштидан истеъмол қилинг. Илдизмевали (картошка, лавлаги, шолғом) сабзавотларни ва ловия, нўxатни парҳез пайтида унутинг.

4. Меланхоликлар — саратон, ақраб, ҳут.

Кўнгли нозик ва тез таъсирланувчи хонимлар, кун давомида сув эмас, кўпроқ қайноқ-қайноқ чой ёки ўтли дамламалар ичиб юринг. Қиздирувчи, аччиққина таомлар истеъмолидан чўчиманг. Хом сабзавотларни камроқ истеъмол қилинг, уларни қайнатилган ёки газ печида пиширилган ҳолда енг. Қатиқ ва сут маҳсулотларидан парҳез вақтида вақтинча воз кечинг.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1