1

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ КЕРАКМИ?

HI-TECH 28.09.2017, 14:28
ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ КЕРАКМИ?

Япония пойтахти Токио шаҳрида жойлашган Нарито халқаро аэропортида “Panasonic” компанияси тадқиқотчилари томонидан яратилган Hospi деб номланувчи роботчалар йўловчиларга тез ва сифатли хизмат кўрсатмоқда...

Бу роботларнинг афзаллиги шундаки, улар нафақат турли вазифаларни бажаришади, балки бирор воқеа содир бўлганда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун тезлик билан зарур анжомлар ва дори-дармонларни ҳам етказиб беради. Аслида бу турдаги роботларнинг дизайни бир неча йил олдин ишлаб чиқилган, лекин бугун улар янада такомиллаштирилган. Бу каби роботларнинг хотира картасига датчиклар ўрнатилган бўлиб, улар қурилманинг мустақил ҳаракатланишини таъминлашга ёрдам беради.

Ёрдамчилар ярим автоматик ва офлайн ҳолатда ишлаш хусусиятига эгалиги билан бошқа роботлардан ажралиб туради. Роботлар йўловчиларга 3 тилда, яъни япон, хитой ва инглиз тилларида хизмат кўрсата олиш имкониятига эга. Ҳозирда улар синовдан ўтказилмоқда. Компания тадқиқотчиларидан бирининг таъкидлашича, мазкур ёрдамчилар орқали иш сифатини янада кўтариш ва йўловчиларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1