1

МАШИНАНИ ҲАЙДОВЧИ ҲАЙДАШИ ШАРТ ЭМАСМИ?

HI-TECH 28.09.2017, 14:38
МАШИНАНИ ҲАЙДОВЧИ  ҲАЙДАШИ ШАРТ ЭМАСМИ?

Яқин келажакда ўзиюрар автомобиллар саноа­ти янада ривожланиши турган гап. Лас-Вегасда ўтказилган электрон маҳсулотлар ярмаркасида мазкур турдаги автомобилнинг сўнгги авлоди иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди...

— Янги авлод автомобилини нафақат ҳайдовчи ҳайдаши, балки уни компьютер орқали ҳам бошқариш мумкин. Биз аввало вақтларнинг иқтисодий самарадорлигига алоҳида эътибор қаратдик. Бу автомобиль барча йўл белгилари ва бошқа турдаги йўл қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланади. Энг мураккаб автоҳалокат олдидан тез ва осон қарор қабул қилиб, автоҳалокатнинг олдини олади.

Ўйлаймизки, янги авлод автомобили орқали кўплаб автоҳалокатларни ҳамда тартиббузарликларнинг олдини олиш мумкин. Яқин келажакда бу каби автомобиллар одамларнинг вақтларини тежашда ёрдам беради.

Ярмаркада катта қизиқишга сабаб бўлган мазкур автомобиль яқин келажакда сотувга чиқиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1