1

Ҳиндистоннинг биринчи зонди Марсга йўл олди

HI-TECH 02.12.2013, 15:52
Ҳиндистоннинг биринчи зонди Марсга йўл олди
Ҳиндистоннинг "Мангальян" деб номланувчи биринчи зонди Ер орбитасини тарк этиб, муваффақиятли равишда Марсга парвоз қилиш траекториясига чиқди.

"Мангальян"зонди шу йил ноябрь ойи бошида фазога учирилган эди. Энди бир ярим тонналик
космик аппарат 350 миллион километрдан ортиқ масофани босиб ўтиши керак. У Марс сайёраси орбитасига келаси йил сентябрь ойида етиб бориши кутилмоқда, дея хабар беради “ИТАР-ТАСС”.
Аппарат бортига махсус спектрометрлар ўрнатилган бўлиб, олимлар уларнинг ёрдамида Марс атмосфераси ва сайёра юзасини батафсил ўрганишга умид қилаётир. Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, ушбу миссиянинг асосий мақсади Ҳиндистоннинг бўлғуси Марсга парвоз дастури учун зарур технологияларни синовдан ўтказишдан иборат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1