Юзингиз ўз кўриниши билан сизни қувонтириши учун уни доимий парваришлаш зарур. Парваришлашни эса юзни тозалашдан бошланг. қуйидаги тозалаш услуби xудди гўзаллик салонидагидек самара беради.
1. Сочларнинг µаммасини тепага йиғиб, юзингизни чайинг.
2. Қайнаётган сув ичига 2 ош қошиқ қуритилган мойчечак гулидан солинг, сўнг уни газ печидан олинг. Бошингизни сочиқ билан ўраб олиб, юзингизни буғга 5-7 дақиқага тутиб туринг.
3. 1 ош қошиқ соқол олиш учун мўлжалланган кўпикка ярим чой қошиқ истеъмол содасидан солиб, яxшилаб аралаштиринг. Буғда юмшаган юзингизга ниқобни суртинг, кўз атрофи ва лабга тегмасин
4. Юз учун маxсус чўткада, агар у бўлмаса юмшоқ тиш чўткасида, юзни эµтиёткорлик билан ишқаланг. Асосий эътиборни бурун ва пешанага қаратинг. Сўнг юзни сув билан ювинг.
5. Ойнага қаранг. қора нуқталар йўқ, улардан асар µам қолмади. Юз тешиклари тоза, териси эса жуда силлиқлашди,
6. Энди эса иккинчи ниқобни тайёрлаймиз. Дориxонларда сотилувчи маxсус лойга 1 чой қошиқ зайтун ёғидан солиб, бўтқа µолига келтиринг. Тайёр ниқобни юзингизга 15-20 дақиқага, токи қуригунича суртиб қўйинг, кўз ва лабга тегиб кетмасин.
7. Ниқобни ювиб ташланг, юзни сочиқ билан қурутиб, исталган юмшатувчи кремдан суртинг. Мана, юзингиз топ-тоза бўлди.
Манба: «Sug'diyona» газетаси






